Fransiya
Манбалар
Франсия Республикаси Рéпублиқуэ франçаисе
| |
|---|---|
| Шиор: Либертé, Эгалитé, Фратернитé | |
| Мадҳия: Ла Марсеиллаисе | |
|
| |
| Пойтахт |
Париж 48°51′Н 2°21′Э / 48.850°Н 2.350°Э |
| Расмий тил(лар) | франсуз |
| Дин (2020) |
|
| Ҳукумат | Президентлик республика |
| Эммануэл Маcрон | |
| Сéбастиэн Леcорну | |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Парламент |
• Юқори палата |
Сенат |
| Республика (22-сентабр 1792-йил) | |
| Майдон | |
• Бутун |
547,030 км2 (48-ўрин) |
• Сув (%) |
0.86 (2015)[2] |
| Аҳоли | |
• 2019-йилги рўйхат |
|
| • Зичлик | 116/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2019-йил рўйхати |
• Бутун |
|
• Жон бошига |
|
| ЙИМ (номинал) | 2021-йил рўйхати |
• Жон бошига |
|
| Пул бирлиги | Евро (€) (ЭУР) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | ФР |
| Телефон префикси | 33 |
| Интернет домени | .фр |
Франсия ёки Фарангистон (франсузча: Франcе [фʁɑ̃с]
), расмий номи Франсуз Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ франçаисе)[5] — Ғарбий Европадаги давлат. Ғарбда ва шимолда Атлантика океани ҳамда Ла-Манш бўғози, жанубида Ўрта денгиз билан ўралган. Майдони — 674,687 км². Аҳолиси — 66 561 000 киши (2024). Пойтахти — Париж шаҳри.
Пул бирлиги — Евро (ЭУР) Париж энг катта шаҳри ва пойтахти ҳисобланади. Маъмурий жиҳатдан 22 регион (вилоят), 96 департаментга бўлинган. Франсия таркибида денгиз орти департаментлари (Гваделупа, Мартиника, Гвиана, Реюнон), денгиз орти ҳудудлари (Таити, Янги Каледония, Франсуз Полинезияси, Тинч океандаги Уоллис ва Футуна ороллари ва бошқалар), ҳудудий бирликлар (Маётта ва Сен-Пер ва Микелон) бор.
Давлат тузуми
Франсия — республика, тарихда хонлик бўлган. Амалдаги конституцияси 1958-йил референдумда қабул қилинган (бир неча марта ўзгартишлар киритилган). Давлат бошлиғи — президент. У умумий ва тўғридан тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва яна 1 марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — парламент 2 палата (Миллий мажлис ва Сенат)дан иборат. Ижрочи ҳокимиятни президент ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.
Табиати

Франсиянинг шарқ ва жанубида тоғ тизмалари, марказининг жанубий қисмида тоғ ва кенг текисликлар бор. Алп тоғлари билан Юра тоғлари Италия ва Швейсария билан табиий чегарани ташкил этган. Франсиядаги Алп тоғларининг кўп чўққилари 4000 м дан зиёд. Энг баланд жойи — Монблан тоғи (4807 м). Баландлиги 1700 м гача бўлган Юра тоғлари Белфорт пастлиги томонга Рона дарёси водийлари узра пасайиб боради. Белфорт пастлигининг шимоли- шарқий томонидан Рейн бўйлаб, Франсия Германия чегараси ўтади. Бу жойда баландлиги 1424 м бўлган Вогез тоғ тизмаси мавжуд. Франсия ва Испания ўртасида табиий чегара бўлган Пиреней тоғларининг баландлиги Франсия томонида 3298 м га (Винмал) етади. Франсияда фойдали қазилмалардан кўмир, темир рудаси, уран, табиий газ, волфрам ва сурма, талк хомашёси, қўрғошин, олтингугурт ва рух бор. Нефт ва газ жуда кам миқдорда.
Иқлими
Иқлими асосан уч хил: океан, континентал ва денгиз иқлими. Франсия иқлими қишлоқ хўжалиги учун қулай. Мамлакатнинг кўп қисмида океан иқлими. Ғарб ва шимолида Атлантика океанидан нам ҳаво оқими келиб, мўтадил иқлимни ҳосил қилади: ёзда салқин, қишда илиқ. Йил бўйи ёмғир ёғиб туради. Ўрта денгиз соҳиллари, Юра, Рона пасттекисликлари ва Корсиканинг иқлими субтропик. У ерларда қиш илиқ, ёз эса қуруқ ва иссиқ. Шарқ ва шимоли-шарқдаги текислик ҳамда пасттекисликларда январ -февралда ўртача температура 13°, ғарб ва жануби-ғарбда 5—7°, мамлакат жанубида 8—10°. Июл ва августда текисликларда 16—18°, шимолида 20—22°, жануби-ғарбда 23—24". Йиллик ёғиннинг энг кўпи (1500–2000 мм) Алп, Вогез, Севенн ва Пиренеи тоғларининг ғарбий қисмига тўғри келади. Йирик дарёлари: Луара, Рона, Сена, Гаронна. Мамлакат шарқида Рейн дарёсининг бир қисми ўтган. Франсияда кўл кам, Женева кўлининг кўп қисми Швейсария ҳудудида жойлашган. Тупроғи қўнғир ўрмон тупроқлари, шўрхок кулранг, чимли кулранг, қўнғир рендзин, кулранг ҳамда „терра росса“ деб аталувчи қизил тупроқлардан иборат. Ўрмонлар мамлакат ҳудудининг 20 % ни ташкил этади. Шимолда кенг баргли ўрмонлар (дуб, қайин, шумтол), Ўрта денгиз соҳилида дуб ва қарағай ўсади. Ҳайвонот дунёси: сут эмизувчилардан ёввойи ўрмон мушуги, тулки, бўрсиқ, буғу, кийик, тўнғиз, олмахон, қуён; тоғ тепаларида тоғ эчкиси, олмахон, алп суғури, қора эчки учрайди. Қушлардан каклик, булдуруқ, лойхўрак, якантовуқ, олақарға, қораялоқ, чумчуқ, каптар, бургут, жанубда қизил ғоз яшайди. Дарёларда турли балиқ
лар бор. Мамлакат ҳудудининг 10 % ҳимоя остига олинган. Улар: миллий боғ (Экрен, Севенн ва бошқалар), ҳудудий миллий боғ ва кичик табиий қўриқхоналар. Кўп қўриқхоналар тоғларда жойлашган (Алпдаги Вануаз ва Пелву миллий боғлари, Пиренейдаги Неувел қўриқхонаси).
Аҳолиси
Аҳолисининг 90 % дан кўпроғини франсузлар; шунингдек, элзас ва лотаринг, каталон, бретон, фламанд ва басклар ҳам яшайди. 3,5 млн. муҳожир (жазоир, португал, италян, испан, арман ва бошқалар) бор. 4 млн. мусулмон истиқомат қилади. Расмий тили — франсуз тили. Бундан ташқари, бир қанча маҳаллий шевалар ҳам мавжуд. Шаҳар аҳолиси 73 %. Аҳолининг 80 % христиан (католик), 5 % га яқини мусулмон, 2 % протестант, 1 % яҳудий. Йирик шаҳарлари: Париж, Марсел, Лион, Тулуза, Ницса, Нант, Страсбург, Бордо, Монпеле, Лилл.
Тарихи



Франсия ҳудудида одам жуда қадим замондан, тахминан 1 млн. йилдан буён яшаб келади. Милоддан аввалги ВИ—В асрларда Франсия ҳудудининг деярли барча қисмида келт қабилалари (римликлар уларни галлар, мамлакатни Галлия деб аташган) яшаган. Милоддан аввалги ИИ аср охири — И аср Урталарида Галлияни римликлар босиб олди. Милодий ИИ—ИВ асрларда аҳоли ўртасида христианлик тарқалди, романлаштириш натижасида лотин тили келт тилларини сиқиб чиқарди. ИИИ—ВИ асрларда Галлияни герман қабилалари (вестготлар, бургундлар, франклар) босиб олиб, унинг худудида бир қанча давлатларни ташкил қилди. Улар орасида энг каттаси Франк давлати эди („Франсия“ франклар номидан келиб чиққан). Каролинглар империясининг парчаланиши (843) натижасида Ғарбий Франк қироллиги ташкил топди. Шу даврдан Франсия мустақил давлат бўлиб қолди. Х асрдан мамлакат „Франсия“ деб атала бошлади. 1302-йил дастлабки Бош штатлар чақирилиб, табақали монархия ўрнатилди. Франсия билан Англия уртасида бўлган Юз йиллик уруш (1337—1453) натижасида ишлаб чиқариш ва савдо кескин камайди, халқ оммасининг аҳволи оғирлашиб, Жакерия (1358) ва халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. ХВ аср 2ярмида Франсия иқтисодиёти астасекин қайта тикланди, қирол ҳокимияти мустаҳкамланди. 16— ХВИИ асрлардан иқтисодий ривожланиш даври бошланди. Франсия қироллари Ғарбий Европада ўз сиёсий таъсирини ўрнатишга уринган Габсбурглар билан узоқ муддат кураш олиб бордилар (қаранг Ўттиз йиллик уруш). ХВИИ асрга келиб Франсия мустамлакачилик сиёсатини бошлади: Америка (Канада, ВестИндия) ва Ҳиндистоннинг бир қисмини босиб олди. ХВИИ асрнинг 2ярмида Франсия Ғарбий Европанинг энг кучли давлатига айланди. Аммо Испания мероси учун бўлиб ўтган уруш (1701 — 1714) ва ниҳоят Етти йиллик уруш (1756—1763) натижасида Франсиянинг Шимолий Америка (Канада ва бошқалар) ҳамда Ҳиндистондаги деярли барча мустамлакалари Англияга ўтди. 16— ХВИИ асрларда франсуз миллати шаклланди, шимолий франсуз тили ягона тил сифатида кенг тарқадди. ХВИИИ аср охирида ўтган Буюк франсуз инқилоби натижасида, айниқса, унинг чўққиси бўлган якобинчилар диктатураси даврида абсолютизм муносабатлари емирилди. Янги сайланган Миллий конвент 1792-йил 22-сентабрда Франсияда республика тузумини ўрнатди. Конвент 1793-йил 24-июнда демократик конституцияни қабул қилди. Аксилинқилобий термидор Конвент (1794—1795) ва Директория режими (1795—1799) дан сўнг Наполеон И Бонапартнинг Биринчи империя шаклидаги ҳарбий диктатураси (дастлаб консуллик, 1804-йилдан империя) урнатидди. Наполеон даврида Франсия купгина босқинчилик урушларини олиб борди, Франсия ҳудуди бирмунча кенгайиб, Европада Франсияга тамомила қарам бўлган давлатлар пайдо бўлди. Аммо шунга қарамай, Франсиянинг Европада ўз ҳукмронлигини ўрнатишга бўлган интилиши мағлубиятга учради. 1814—1815 ва 1815—1830-йилларда Бурбонлар монархияси қайта тикланди. 1815-йил мартда Наполеон яна ҳокимиятни эгаллади, юз кундан кейин Ватерлоо ёнидаги жангда (1815-йил 18-июн) у мағлубиятга учрагач, Париж сулҳига мувофиқ, Франсия 1790 й.ги чегарасига қайтарилди. 1830-йил Июл инқилоби натижасида Бурбонлар сулоласи ағдариб ташланди. Франсияда монархия вужудга келди, орлеанлик герсог Луи Филипп қирол деб эълон қилинди.
1848-йил феврал инқилоби натижасида Франсияда Июл монархияси тугатилиб, Иккинчи Республика қарор топди (184852). 1851-йил 2-декабрда бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг Луи Наполеон Бонапартнинг ҳарбий диктатура тузуми ўрнатилди. 1852-йил 2-декабрда у Наполеон ИИИ номи билан император деб эълон килинди. Иккинчи империя деб номланган тузум қарор топди (1852— 70). Демократик эркинликлар бекор қилинди. Иккинчи империя тўхтовсиз босқинчилик урушлари олиб борди. 1870—1771-йиллардаги Франсия — Пруссия урушида Франсия енгилиб турган шароитда (1870) Сентабр инқилоби юз берди. Иккинчи империя барҳам топди. Франсия республика деб эълон қилинди. Аммо ҳокимиятни республикачилар эгаллаб олди. Халқнинг инқилобий фаоллигидан қўрққан Муваққат хукумат амалда таслимчилик сиёсатини олиб борди. Ҳукуматнинг ишчиларни қуролсизлантириш сиёсатига карши Париж ишчилари 1871-йил 18-мартда қўзғолон кўтариб, Париж: коммунасини эълон қилдилар. 1871-йил Франкфурт сулҳ шартномасига кўра, Франсия Элзас ва Лотарингиянинг талайгина қисмидан маҳрум бўлиб, Олмонияга катта товон тўлади. Монархиячиларнинг монархияни қайта тиклашга уринишлари муваффақияцизликка учради. 1875-йил Миллий мажлис томонидан Учинчи Республика (1870— 1940) конституцияси кабул қилинди. ХИХ аср охирига келиб, Франсия мустамлакачилик империяси кўлами ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан Буюк Британиядан сўнг 2ўринга чиқди. ХХ аср бошларида Франсия саноати тез суръатда ривожланди, лекин у Биринчи жаҳон урушигача аграриндустриал мамлакат бўлиб қолаверди. Франсия билан Олмония ўртасидаги зиддиятлар кучайиши сабабли 1891—1893-йилларда Франсия — Россия иттифоқи ташкил топди. Бу иттифоқ 1904 й.ги Франсия— Буюк Британия битими билан Антантанп ташкил этишда муҳим рол ўйнади. Франсия Биринчи жаҳон уруши (1914—1918)да қатнашди. Олмониянинг урушдаги ҳарбий мағлубиятидан фойдаланиб, Франсия Европада ўзининг ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилди. 30-йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони Франсияда бошқа мамлакатларга нисбатан кечроқ бошланди ва узоқроқ давом этди. Мамлакатда фашистик гуруҳлар фаоллаша бошлади. Фашизм хавфига қарши Франсиядаги демократик кучлар Халқ фронтига уюшиб, ҳаракат қилдилар (1935). 1936-йил июнда Халқ фронти мададига таянган ҳукумат тузилди. 1938-йил бошларида реаксия кучлари Халқ фронтига раҳна солиб, янги хукумат тузишга муваффақ бўлдилар. 1939-йил 3-сентабрда Франсия Олмониянинг Франсия иттифоқчиси бўлган Полшага ҳужумидан сўнг унга қарши уруш эълон қилди. Аммо Полшага ёрдам бериш учун ҳеч қандай тадбир кўрилмади. 1940-йил май ойида Олмония қўшинлари Франсия ҳудудига бостириб кирди. 10-июнда Франсияга Италия уруш эълон қилди. 14-июнда эса Олмония қўшинлари Парижни урушсиз эгалладилар. 22-июнда Франсия ҳукумати таслим бўлиш шартларига рози бўлди. Олмония қўшинлари Франсия ҳудудининг 2/3 қисмини босиб олди. Мамлакатнинг қолган қисмини бошқариш учун Виши шаҳрида А. Ф. Петен бошчилигида қўғирчоқ (Виши) ҳукумати тузилди. 1942-йил 11-ноябрда Германия билан Италия бу худудни ҳам ишғол қилди. Франсуз халқи фашистлар оккупациясининг дастлабки кунлариданоқ Қаршшшк кўрсатиш ҳаракатинм бошлаб юборди. 1940-йил генерал Ш. де Голл бошчилигида „Озод Франсия“ ҳаракати (1942-йилдан „Курашаётган Франсия“) тузилди. Бу ҳаракатга Франсиянинг Африкадаги мустамлакалари (Чад, Камерун, Ўрта Конго, Габон ва бошқалар)нинг франсуз ҳарбий қисмлари ва маъмурлари ҳам қўшилди. 1941-йил 24-сентабрда де Голл франсуз миллий қўмитасини ташкил этди, бу қўмита кейинроқ муҳожирликдаги Франсия ҳукуматинингўзаги бўлди. 1943-йил 3-июнда Жазоирда генерал де Голл рақбарлигида Франсия Миллий озодлик қўмитаси (ФМОҚ) тузилди. 1944-йил 2-июнда АҚСҲ, Буюк Британия ва СССР томонидан тан олинган ФМОҚ Франсия республикасининг Муваққат ҳукуматига айланди. 1944-йил охмрига келиб, Франсия ҳудуди франсуз ватанпарварлари ва Англия, Америка қўшинлари томонидан озод этилди.
Иккинчи жаҳон урушида мамлакат иқтисоди катта зарар кўрди. Унинг халқаро мавқеи пасайиб, Франсия мустамлакачилик империясининг парчаланиши бошланди. 1946-йил 24-декабрда демократик рухдаги янги конституция қабул килинди.
Тўртинчи республика даври (1946—1958) бошланди. 1949-йил Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)га аъзо бўлди. Мамлакат ва армия ичидаги реаксион кучлар 1958-йил майда Жазоирда республикага қарши исён кўтардилар. Жазоирдаги франсуз армияси қўмондонлиги де Голл бошчилигида „миллий нажот“ ҳукуматини тузишни талаб қилди. 1-июнда Миллий мажлис де Голлга ҳукумат тузиш ваколатини берди. 1958 и. янги конституция қабул қилинди. Ш. де Голл президент этиб сайланди. Шу-йилдан Франсия Бешинчи республика номини олди. 60-йилларда Франсия Африкадаги мустамлакалари — Гвинея, Судан, Мадагаскар, Дагомея (ҳозирги Бенин), Нигер, Юқори Волта (ҳозирги Буркина Фасо), Фил Суяги Қирғоғи (ҳозирги Котд’ Ивуар), Чад, Марказий Африка Республикаси, Конго, Габон, Мавритания, Того, Камерун ва Жазоирга мустақиллик беришга мажбур бўлди. 1966-йил мартда Франсия НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиб, ўз ҳудудидаги АҚСҲ ҳарбий базаларини тугатди. 1965-йил 19-декабрда Ш. де Голл қайтадан 7-йилга президент этиб сайланди. 1968-йилги талабалар ғалаёни ва умумий иш ташлаш ҳаракатлари, ижтимоий сиёсий танглик Франсияни ларзага келтирди. 1968-йил кузда Бешинчи республика тузуми чуқур молиявий тангликни бошидан кечирди. Франсия ўз олтин валюта резервларининг ярмини йўқотди, франкнинг курси беқарор бўлиб қолди. 1969-йил де Голл маъмурийҳудудий бошқариш тизимини ўзгартириш ва Сенатни ислоҳ қилиш тўғрисида референдум ўтказди, аммо муваффақият қозонмади. Натижада де Голл истеъфога чиқси. 1969-йил „Республика учун демократлар иттифоқи“ партиясининг номзоди Ж. Помпиду, 1974-йил Мустақил республикачилар миллий федерацияси раҳбари Валери Жискар д’ Эстен, 1981-йил сўл кучлар етакчиси Франсуа Миттеран президент этиб сайланди. 1986— 88-йиллар ўнг ва сўл кучлар баҳамжиҳатлигининг биринчи даври бошланди ва 1988-йил Франсия Миттеран яна президент этиб сайланди. 1995-йил президент сайлови натижасида Жак Ширак ҳукумат тепасига келди. 2000-йил 25-сентябрдаги референдумга асосан президентлик даври 7-йилдан 5-йилга ўзгартирилди. 2002-йил Ж. Ширак қайта президент этиб сайланди. Франсия — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1992-йил 3-январ[[да тан олган ва 1992-йил 1-мартдан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 14-июл — Бастилия ишғол қилинган кун (1789).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Франсия социалистик партияси, 1971-йил ташкил этилган; Республикани қўллабқувватлаш бирлашуви партияси, 1962-йил тузилган, 1976-йилгача турли номда бўлган; Франсуз демократияси учун иттифоқ партияси, 1978-йил асос солинган; Франсуз демократияси учун халқ партияси, 1965-йил ташкил этилган, 1995-йилдан ҳозирги номда; Франсия коммунистик партияси, 1920-йилтузилган; Миллий фронт партияси, 1972-йил асос солинган. Умумий меҳнат конфедерацияси Франсиядаги энг катта касаба уюшмаси бўлиб, 1895-йил тузилган; Франсия демократик меҳнат конфедерацияси, 1919-йил асос солинган; Франсия христиан меҳнаткашлари конфедерацияси, 1919-йил асос солинган; „Форс увриер“, касаба уюшма маркази, 1947-йил тузилган.
Хўжалиги
Франсия — юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат. Жаҳондаги энг ривожланган етти давлатдан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 16,9 %, қишлоқ хўжалиги, ўрмон, балиқ хўжалигининг улуши 2,7 %., хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 80,4 % ни ташкил этади (2022).
Саноати


Франсия саноат ишлаб чиқариш бўйича АҚСҲ, Япония ва Германиядан сўнг дунёда 4ўринни эгаллайди. Асосий ишлаб чиқариш тармоқлари: аэрокосмик саноати, машинасозлик (авиасозлик, кемасозлик), электрон техника, радиоэлектроника, қора ва рангли металлургия, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, тўқимачилик, тикувчилик, нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси кабилар. Франсияда темир рудаси (асосан, Лотарингияда), уран рудаси (ЛаКрузий, Л’Экарпер ва бошқа конлар), боксит (Вар ва Эро департаментларида) ва алюминий рудалари қазиб олинади. Лотарингия кумир қазиб чиқаришнинг анъанавий маркази ҳисобланади. Кейинги даврда мамлакат маркази ва жанубида кумир қазиб олиш бирмунча камайди. Никел, калий тузлари, гипс, волфрам ва олтингугурт, барий, каолин, асбест, плавик шпат, оз миқдорда қўрғошин, пйх ва кумуш қазиб чиқарилади. Франсиянинг жануби-ғарбий худуди, Ландесда нефт ва газ захиралари мавжуд. Металлургия комбинатларида пўлат (Ле-Крёзо, Сен-Этен), алюминий (Гарданн, Салендр, Ногер), мис (Ле-Пале), қўрғошин ва рух (Нуаел-Годо, Лион, Виве), никел (Гавр), кобалт, волфрам ва бошқа эритилади. Курилиш материаллари, жумладан, қум, шағал, тош бутун Франсия ҳудудида қазиб олинади. „Рено“ ва „Пежо“ компаниялари автомобил ишлаб чикарувчи энг йирик компаниялардир. Автомобил саноати марказлари Париж, Монбеляр, Лионда жойлашган. Авиациякосмос тармоқлари (ҳарбий ва фуқаро самолётлари, вертолёт, двигателлар, ракета ва космик техника)нинг асосий марказлари — Париж, Тулуза, Бордо. Кемасозлик ривожланган (Нант, Дюнкерк, Марсел). Локомотив ва вагонлар, станок, трактор, қишлоқ хўжалиги машиналари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Франсия компаниялари мудофаа, транспорт машинасозлиги ва бошқа тармоқларда ўзининг энг янги технологиялари билан машҳур. Йилига ўртача 475,6 млрд. кВцоат электр энергия (шундан 3/4 қисми атом электр стяларида) ҳосил қилинади. Атом саноатининг асосий марказлари — ЛеБуше, Перлат, Маркул. Нефт ва нефт кимёси саноати пластмасса, синтетик каучук ва смола, кимёвий тола, ҳарбий кимё маҳсулотлари, минерал ўғит, доридармон, упаэлик ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чикаради (Париж, Лион, Гавр ва Марсел). Енгил саноатнинг асосий тармоғи — тўқимачилик бўлиб, Париж, Лилл, Армантер, РубеТуркуэн, Мюлуз, Эпинал, Труада йирик ип газлама, жун, зигир, жут, трикотаж корхоналари мавжуд. Тўқимачилик ва галантерея, поябзал, озиқ-овқат саноати ривожланган. Коняк, вино, ликёр, шампан винолари дунёда ном чикарган.
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар мамлакат ҳудудининг 35,6 % ни ташкил қилади, шундан 40 % яйлов ва пичанзор. Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи (маҳсулот қийматининг 55 %). Қорамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Асосий қишлоқ хўжалиги экини бўлган буғдой Шимолий Франсия пасттекислигида экилади. Арпа ва маккажўхори катта аҳамиятга эга. Марказий Франсия массивининг унумсиз ерларида жавдар, Рона делтасида шоли етиштирилади. Техника экинларидан қанд лавлаги, зиғир, хмел ва тамаки муҳим ўрин олади.
Бордо департаменти ҳамда Рона, Сона, Гаронна, Дордони ва Луара даре водийларида токзорлар катга майдонни эгаллайди. Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Ўрмонларда ёгоч тайёрланади. Атлантика океани ва Ўрта денгизда балиқ овланади.
Транспорти

Темир йўл узунлиги 42000 км. Соатига 300 км йўл босадиган тез юрар поезд Париж ва Франсиянинг бошқа шаҳарларини Англия, Белгия, Нидерландия, Германия билан боғлайди. Ички юкларнинг аксар қисми автомобилда ташилади. Автомобил йўллари узунлиги 812,7 минг км. Париж, Лондон, Марсел, Ницса, Страсбург ва Тулузада йирик аэропортлар бор. Сена, Рейн дарёларида, Сена—Севр, Марна—Рейн каналларида кема қатнаиди. Денгиз савдо флотининг тоннажи 4981 минг т дедвейт. Йирик денгиз портлари: Марсел, Гавр, Дюнкерк, Руан, Нант, СенНазер, Бордо. Ички сув йўллари узунлиги 8,6 минг км. Нефт ва бошқа суюқ маҳсулотларнинг бир қисми қувурлар орқали ташилади.
Ташқи савдоси
Франсия четга электрон ва махсус машина, ускуналар, самолёт, темир ва пўлат, офис машиналари, дон маҳсулотларини қайта ишлаш воситалари, алкоголли ичимликлар, газлама, пишлоқ, гўшт, сут, кийимкечак, поябзал, упаэлик ва ҳоказоларни чиқаради. Четдан ёнилғи, саноат хом ашёлари, транспорт жиҳозлари, машиналар, истеъмол моллари келтирилади. Ташқи савдода Европа Иттифоқи мамлакатлари: Белгия, Германия, Италия, Люксембург, Нидерландия, Буюк Британия, Испания, шунингдек, АҚСҲ ва Япония билан ҳамкорлик қилади. Франсияда халқаро туризм ривожланган:-йилига 50 млн. киши келибкетади. Пул бирлиги — франк.
Тиббий хизмати
Соғлиқни сақлаш соҳаси касалхоналардан ва „шаҳар тиббиёти“ деб аталувчи эркин тиббий муассасалардан иборат. Тиббиёт тармоғида 2 млн.га яқин киши ишлайди (60 минги касалхоналарда). Давлат соғлиқни сақлаш тизими ривожланган. Франсияда профилактик тиббиётнинг аҳамияти катта. Бу — тугишгача ва ундан кейинги даврларда аёлларни назорат қилиб, тадқиқотлар олиб бориш ва айрим кўп тарқалган касалликлар (асосан, чекиш, алкоголизм, ОИТСга қарши кураш ва ҳоказо) бўйича иш жойларида ва ахборот компанияларида консултациялар олиб бориш ва ҳоказолардир. Шу туфайли Франсияда болалар ўлими дунёда энг паст даражада. Врачлар 33 университетнинг тиббиёт ф тларида тайёрланади. Машҳур балнеология курортлари: Виттел, Виши, ПломберлеБен, ЭкслеБен ва бошқа; иклимий курортлари: Антиб, Канн, Ментона, Ницса (Ложувард соҳил), Биарриц, Деп.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Давлат маориф тизими марказлашган. Давлатнинг мактаб устидан назорати ХИХ аср бошида Наполеон И давридан бошланган. Замонавий таълим тизими ХИХ аср охирларида қабул қилинган. 1905-йилдан давлат ва черков мактаблари ажратилган. 1959-йилдан мажбурий таълим жорий килинган. 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун таълим мажбурий ва университет даражасига барча ўрта мактабларда ўқиш бепул. Мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўрта мактабларда 12 млн. 236 минг бола тарбияланади ва таълим олади (2002). Ўсмирлар саводхонлиги дунёда энг юкррилардан бири — 99 %. 2—3-йил мактабгача тарбиядан сўнг 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар бошланғич мактабда ўқийдилар. Ўрта мактабдаги таълим 2 босқичдан иборат бўлиб, ўқувчилар 15 ёшгача коллежларда, сўнг умумий лицей, академик курсларда ўқийдилар ёки ҳунар лицейларида техника таълими оладилар ва ҳунар ўрганадилар.
Олий таълим тизимига университетлар, олий ўқув юртлари, техника мактаблари киради. 90 университет, 3600 олий ўқув юртида 2 млн. 129 минг талаба таълим олади (2003). Энг йирик олий таълим муассасалари — Париж университети, Олий нормал мактаб, Миллий политехника институти, Олий амалий мактаб, Миллий маъмурий мактаб, Олий кончилик мактаби, Коллеж де Франс ва бошқа
Энг йирик кутубхоналари: Париждаги Миллий кутубхона (7 млн.дан ортиқ асар), Франсия институти кутубхонаси (1,5 млн. асар), Сорбонна кутубхонаси (1,8 млн. асар), СентЖеневев кутубхонаси (1,5 млн.дан ортиқ асар), Арсенал кутубхонаси (1,5 млн.дан зиёд асар), Страсбургдаги Миллий ва университет кутубхонаси (3 млн.дан ортиқасар). Энг йирик музейлари: Париждаги Лувр (225 галерея ва 400 мингдан ортиқ экспонат) Версал, Карнавал (Париж тарихи) музейлари, Ж. Помпиду номидаги санъат ва маданият миллий маркази, Пикассо музейи, Замонавий санъати музейи, Импрессионистлар музейи, Амалий санъат музейи, Балзак, Гюго, Роден музейлари, Граф МонтеКристо қасри деб аталган Иф оролдаги музей ва бошқа Илмий муассасалари, асосан, Париж ва унинг атрофида жойлашган.институтларнинг асосий кисми олий таълим мактабларида олиб борилади. Давлат илмий тадқиқот муассасалари: Космик тадкикртлар миллий маркази, Атом энергияси бўйича комиссарлик, тиббиёт тадқиқотлари ва соғлиқни сақлаш миллий институти, ижтимоий тадқиқотлар миллий институти, Океанографик тадқиқотлар миллий маркази ва Информатика ваколатхонаси. Йирик илмий тадқиқот марказлари: „Норавиасион“, „Электрисите де Франс“, „Шарбонаж де Франс“, „Газ де Франс“, „СенГобен“, „ФрансАтом“, „МерленЖерен“, „Крезо“ ва „Шнейдер“ компаниялари.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Франсияда матбуот давлат назорати ва сензурадан мустақил. Франсияда нашр этиладиган йирик газ. ва журналлар: „Фигаро“ (кундалик газета, 1826-йилдан), „Ле Паризиен“ („Парижлик“, кундалик газета, 1944-йилдан), „Монд“ („Тинчлик“, кундалик газета, 1944-йилдан), „Франс Суар“ („Франсия оқшоми“, кундалик кечки газета, 1941-йилдан), „Орор“ (кундалик газета, 1944-йилдан), „Круа“ („Хоч“, кундалик кечки католик газета, 1880-йилдан), „Юманите“ („Инсоният“, кундалик газета, 1904-йилдан), „Уэст—Франс“ („Ғарбий Франсия“, кундалик газета, 1944-йилдан), „Сюд—Уэст“ („ЖанубиҒарб“, кундалик газета, 1944-йилдан), „Л экспресс“ (ҳафталик ижтимоийсиёсий журнал, 1953-йилдан), „Пари матч“ („Париж матчи“, ҳафталик безакли журнал, 1949-йилдан), „МариКлер“ (ойлик журнал, 1954-йилдан) ва бошқа
Франс Пресс агентлиги — мухтор тижорат агентлиги (1944-йилда ташкил этилган) дунёдаги энг йирик агентликлардан бири; 1835-йил тузилган Гавас франсуз ахборот агентлигининг давомчисидир. Радио ва телевидение хизматлари мустақил, жамоат томонидан таъминланувчи ташкилотлар ва хусусий тижорат операторлари томонидан бошқарилади. Телекўрсатувлар мустақил комиссия — Cонсеил Супериэур де Г Аудиовисуэл (CСА) томонидан назорат қилинади. 100 дан ортиқ телекўрсатув мавжуд, улардан ташқари, текин ва пуллик тармоқлар, кабел ва йўлдош каналлар бор. Йирик радио ва телевидение ташкилотлари: „Радио Франс“, 1975-йил тузилган, Телевизион франсез— 1, „Антенн—2“, „Франс режоне“ давлат телевидение компаниялари, 1975-йил ташкил этилган.
Адабиёти
Энг қад. адабиёт намуналари ИХ асрнинг 2ярмига тўғри келади. Улар, асосан, диний мавзуда бўлган (мас, „Авлиё Евлалия ҳақида кантилена“). Х—ХИ асрларда биринчи эпик афсоналар пайдо бўлган. „Роланд ҳақида қўшиқ“ асари Буюк Карл номи билан боғлиқ. „Руссилонли Жирар“ асари ҳам ўша даврга мансуб. Эпик афсоналар ХИ асрдан ХИИИ асргача ёзиб келинган. Бу даврнинг машҳур ёзувчилари: Гас Брюле ва шампанлик Тибо (1201—53). ХИИ аср ўрталаридан рицарлик романлари пайдо бўла бошлади. Дастлабки романлар тарихий афсоналарнинг қайта ишланиши мақсулидир. Уларга Бенуа де СентМоранинг „Александр ҳақида роман“, „Фива ҳақида роман“, „Эней“, „Троя ҳақида роман“ (барчаси 1140—65-йилларда яратилган), Кретен де Труанинг (тахминан ИЗО—тахминан 1191) „Эрек ва Энида“, „Ивейн“, „Персевал“ ва бошқа романлари киради. ХИИ асрнинг охирларида"Тристан ва Изолда" афсонаси, „Флуар ва Бланшефлор“, „Окассен ва Николет“ каби севги романлари ёзилган. ХИВ—ХВ асрлар Франсия адабиёти учун ўтиш даври ҳисобланади. Ўша даврнинг машҳур ёзувчилари Гилом де Машо (тахминан 1300—77), Эсташ Дешан (тахминан 1346— тахминан 1407), Кристина Пизанская (1363—тахминан 1431), Ален Шарте (1385— тахминан 1434), орлеанлик Карл (1394—1465)лар ўз асарларида давр руҳиятини — 1337—1453-йилги 100 йиллик уруш фожеасини акс эттирдилар.
ХВ аср охирларида Франсияда уйғониш даври бошланди. Италия билан алоқалар кучайди, матбаа ривожланди, антик ва гуманитар фанларга қизиқиш ортди. Уйғониш даври адабиётининг Франсиядаги йирик вакили Франсия Рабле (1494—1553) „Гаргантюа ва Пантагрюэл“ асари билан машҳур бўлди. ХВИ аср 1ярмида Франсия лирикаси италян неопетраркизми таъсири остига тушиб қолди ва аср ўрталарига келиб, франсуз адабиётида ислоҳот ўтказилди. „Плеяда“ деб номланган франсуз шеърий мактаб шоирлари адабиетда гуманизм ғояларини олға сурди, уни янги шакллар (сонет, ода, эпик асар ва бошқалар) билан бойитди. Бу эса миллий адабий тилнинг шакланишига олиб келди. „Плеяда“ шеърий мактабининг машҳур шоирлари П. де Ронсар (152485), Ж. Дю Белле (1522— 60), Р. Белло (152877), Э. Жодел (1532—73) ва бошқадир. ХВИ асрнинг охирида шоирлар Т. А. д’Обине (1552— 1630), Ж. Воклен де ла Френе (1535— 1606), Ф. Депорт (1546—1606) „Плеяда“нинг ижобий услублари кридаларига амал қилган ҳолда барокко унсурларини ҳам қўлладилар. ХВИИ аср бошида франсуз адабиёти реалистик, классик ва барокко жанрларининг қайта ишланиши каби жараённи бошдан кечирди. Классицизм эстетикаси Ж. Шаплен (15951674), К. Вожл (15851650), Г. де Балзак (1597—1654), Ф. д’Обиняк (1604—76) назарий асарларида акс этди. 1635-йил ташкил топган Франсия академияси фаолияти ва Р. Декарт (1596— 1650)нинг рационалистик фалсафаси классицизм доктринасининг шаклланишига олиб келди. Классицизм театрнинг трагедия жанрига кўпроқ таъсир ўтказди. Классицизм комедиясининг асосчиси ва унинг буюк вакили Молер ҳисобланади. У ўзининг „Тартюф“, „Мизантроп“, „Хасис“, „Дон Жуан“ ва бошқа асарларида жамиятнинг салбий томонларини, аристократиянинг мунофиклигини, текинхўрлигини зўр истеъдод билан акс эттирди. Жан де Лафонтен масаллари жахрн адабиётида масал жанри ривожига самарали таъсир курсатди.
ХВИИ аср 2ярмида классицизмнинг янги қирралари очилди. Бу даврда Ф. Фенелоннинг „Телемакнинг саргузаштлари“ романи, Ш. Сентевремоннинг макрлалари, драматург Ж. Расин (1639— 99)нинг „Андромаха“, „Британник“, „Федра“ асарлари яратилди. ХВИИИ асрнинг бошида рококо адабиёти пайдо бўлди. У ўзининг геоденизми, скептизми ва жуда эркин фикри билан ажралиб турган. Ж. Б. Руссо ўйноқи рококони классицизм меъёрлари билан уйгунлаштиришга ҳаракат қилган. Монтеске, Волтер, Дидро каби маърифатпарварлар ҳам рококо усулларидан кенг фойдаланишган. ХВИИИ аср 1ярмида комедия ва роман жанри ривожланди. Молер, А. Р. Лесаж, П. К. Мариво, Ф. Н. Детуш, Ш. Л. Монтеске („Форс мактублари“) бу жанрнинг етук намояндалари бўлса, унда Волтер етакчи рол ўйнади. 1751-йилдан Д. Дидро, Ж. Л. Д’Аламбер ва бошқа маърифатпарварлар томонидан Энсиклопедия нашр этила бошланди.
ХВИИИ аср 2ярми — ХИХ аср бошида Франсия адабиётида сентиментализм оқими пайдо бўлди. Буюк Франсуз инқилоби арафасида сентиментализм билан бир қаторда романтизм куртаклари кўрина бошлади. Бу Ж. Казот, Э. Парни, Ж. Б. Луве де Кувре асарларида ва, айникса, П. А. Ф. Шодерло де Лаклонинг „Хавфли алоқалар“ романи, Бомаршенинг „Фигаронинг уйланиши“ комедиясида намоён бўлди. К. Ж. Руже де Лиллнинг „Марселеза“ қўшиғи, Робеспер, Маратларнинг публицистик мақолалари ўша даврда кенг тарқадди. ХИХ аср бошларида Франсия адабиётида романтизм етакчи оқим бўлди, унинг 2босқичида инқилоб шабадаси эса бошлади. Бу давр В. Гюго асарларида ўзининг ёрқин аксини топди. Шунингдек, Жорж Санд, А. Дюма, Э. Сю асарларида ҳам ёрқин ифода этилди. Стендал ва О. де Балзакнинг жамиятда меҳнаткаш инсон фожиаси катта маҳорат билан кўрсатилган романларида, П. Ж. Беранже (1780—1857)нинг сатирик шеър ва қўшикларида реализм тамойиллари ўзининг юксак ифодасини топди. 60—70-йиллардаги илмий техника тараққиёти шароитида Ж. Верннинг илмий фантастик асарлари кенг тарқалди. 1870—71-йил Франсия-Пруссия уруши ва Париж Коммунаси даврида адабиётнинг янги ривожланиш даври бошланди. Э. Поте 1871-йил июнда „Интернационал“ шеъри ва 1876-йил „Париж Коммунаси“ достонини езди. Э. Золя ижодида, Ги де Мопассан новеллаларида жамият муҳитининг ўта тубанлиги, меҳнаткаш инсоннинг оғир қисмати ўз бадиий ифодасини топди. ХИХ аср охирида назмда кўпроқ символизм асосий йўналиш бўлиб қолди. Биринчи жаҳон уруши даврида А. Барбюс асарлари франсуз адабиётида ўчмас из қолдирди. Барбюс 1919-йил „Кларте“ Халқаро ёзувчилар ташкилотини тузди. 20—30-йиллар адабиётида Ален, П. Валери, Б. Сандрар, П. Реверди, Ж. Кокто, Т. Цара, А. Бретон, П. Элюар, Л. Арагон, Ф. Супо каби шоир ва ёзувчилар ижоди салмоқли ўрин эгаллади. 2жақон уруши даврида антифашистик рухдаги адабий асарлар ёзила бошлади. П. Элюар, Л. Арагон, Э. Гилвик, М. Риффо, А. Сентекзюпери каби ёзувчилар асарларида уруш воқеалари акс этди. 50—60-йилларда франсуз адабиётида экзистенсиализм оқими вужудга келди. Ж. П. Сартр, А. Камю, Э. Ионеско, С. Беккет, Н. Саррот, М. Бютор, К. Симон (1985-йил Нобел мукофоти лауреата бўлган) ва бошқа бу оқимнинг намояндаларидир. Маргерит Юрсенар (1903— 87), Маргерит Дюра (1914—1996) каби ёзувчилар Франсия адабиётида беқиёс из қолдирдилар. Замонавий ёзувчилардан Мишел Турне, Филипп Соллерс, ЖанМари ЛеКлезио, Патрик Модиано, Патрик Гренвил, Паскал Киняр машҳур.
Франсия ёзувчиларидан О. де Балзак, В. Гюго, Мопассан, А. Сент Экзюпери, Ж. Берн, А. Дюма, Стендал, Волтер, Франсуа Мориак, Шарл Перро, Монтеске, Л. Аргон каби адибларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Меъморчилиги


Франсия ҳудудидаги энг қад. санъат ёдгорликлари палеолит даврига мансуб. Темир даврида Рим томонидан келт (галл)лар шаҳарлари забт этилгач, бу ерда галлрим санъати ривожланди: тошдан макбара, театр, зафар дарвоза, акведуклар курила бошлади, тобут, саркофаглар тайёрланди. В асрдан варварлар давлати ташкил топгандан сўнг ўрта асрлар санъати шакллана бошлади. Каролинглар санъати роман услубининг вужудга келиши учун асос бўлди (Х—ХИИ асрлар), ибодатхона ва монастирлар кўпроқ қурилди (Аквитаниядаги Клюни черкови, ИИИ аср, Перигёдаги СенФрон, 1120-йилдан кейин, Лангедокдаги черковқўрғонлар).
ХИИ асрда Шимолий Франсия шаҳарларида готика вужудга келди. Бу даврда шақарлар сони ортди, шаҳарларда соборлар кўплаб қурила бошлади. Уларнинг энг йириклари: СенДени аббатлигидаги черков (1137—44), Сане (тахминан 1140) ва Лан, Шартр, Реймс, Амендаги соборлар, Париждаги Биби Марям ибодатхонаси (1163—1257). ХВ асрнинг 2ярмидан меъморликда франсуз Уйғониш даврининг ҳашамдор ва гўзал услуби шакллана бошлади. Шу даврда вужудга келган Амбуаз (1492—98), Гаён (1501 — 10) қирол ва дворянлар қўрғонлари ўзининг қулайлиги ҳамда ҳашаматлилиги билан ажралиб туради. Қирол Франсиск И томонидан Италиядан таклиф қилинган машҳур меъморлардан (жумладан, Леонардода Винчи) ташқари, Франсиянинг ўзида ҳам Н. Башеле, Ф. Делорм, П. Леско, Ж. А. Дюсерсо каби истеъдодли меъморлар етишиб чиқа бошлади. Франсуз Уйғониш даври меъморлигининг энг юксак миллий дурдоналари қаторига Блуадаги Франсиск И қасрининг қанотлари, Луара водийсидаги АзелеРидо, Шенонсо, Шамбор каби қўрғонқароргоҳлар, Фонтенбло саройи ва Париждаги Янги Лувр биносини (меъмор П. Леско, ҳайкалтарош Ж. Гужон) киритиш мумкин.
ХВИИ асрда абсолютизм кучайиши билан санъатда монарх шахси ва ҳокимиятини улуғлаш кучайди. Қироллик рассомлик ва ҳайкалтарошлик (1648) ҳамда меъморлик (1671) академиялари ташкил топди. Классицизмнинг сипо ва вазминлиги билан кенглик куламини уйғунлаштирган абсолют монархия деб аталган услуб шаклланди. У классицизмнинг улуғворлиги, мантиқий тузилишини акс эттирган эди. Бу шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги ансамбллар, қирол қароргоҳлари ва зодагонлар уйлари курилишида намоён бўлди. Париж геометрик жиҳатдан тўғри, услубий яхлит Дофина, Вогезов, Ғалаба, Вандом майдонлари билан безалди. ПалеРуаял саройи (1629—36), Ногиронлар уйи (1671 — 76), Сорбонна биноси (черков бн, 1629—54), Версал саройи (1661—89), зафар дарвозалар ва кўприклар курилди.
Сарой ва бинолар пластик нақшлари ҳамда ихчамлиги билан ажралиб туради. ХВИИИ асрнинг 1ярмида ҳашаматли режа услуби қўлланди. Бордодаги майдон ва кўчалар тармоги, Нансидаги майдонлар, Людовик ХВ майдони шулар жумласидандир.
ХВИИИ аср 2ярмида абсолютизмнинг инқирози муносабати билан маърифатпарварлик классицизми йўналиши вужудга келди. Классицизм рухида черковлар (СентЖеневев, ҳозирги Париждаги Пантеон), саройлар (Версалдаги Кичик Трианон), театрлар (Бордодаги Катта театр) ва бошқа жамоат иншоотлари (Париждаги ҳарбий мактаб) қурилди. ХИХ аср бошларида янги меъморий услуб — ампир услубида улуғвор, маҳобатли иншоотлар курилди (Ла Мадлен черкови, Вандом колоннаси). ХИХ аср ўрталарида Парижда йирик курилиш ишлари амалга оширилди, ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Амен, Нант, Орлеан,Тулуза ва бошқа шаҳарлар қисман реконструксия қилинди. ХИХ аср 2ярмида курилишлар эклектизм руҳида олиб борилди („ГрандОпера“ театри, СакреКёр базиликаси). Ёпиқ бозор, универсал магазин, пассаж, вокзал, кутубхона (Париждаги СентЖеневев кутубхонаси ва Миллий кутубхона), элеватор, депо ва бошқаларлар курилди. Машҳур Эйфел минораси ҳам шу даврда курилди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида модерн услубида иншоотлар яратилди (Париж метросининг бекатлари, Париждаги „Кастел Беранжа“ меҳмонхонаси). 1860-йилдан қурилишда темирбетон ишлатила бошланди. 1920—1930-йилларда замонавий меъморликнинг асосий қирраларини шакллантиришга киришилди. Меъмор Ле Корбюзе шаклларнинг функсионал ва конструктивлигини, бетон, ойна ва пўлатнинг кенг қўлланилишини замонавий меъморликнинг 5 асосий принсипига айлантиришга ҳаракат қилди. 1960—1970-йилларда Париж ва унинг атрофларида курилишлар авж олди. Бу даврнинг машҳур меъморлари Р. Камело, Ж. де Майи, Б. Зерфюсс ва муҳандис Н. Эсквиллан меъморликда ажойиб иншоотлар яратдилар. Бунга мисол қилиб, Париждаги саноат ва техника миллий маркази зали, ЙУНЕСКО биноси ва Радио уйини кўрсатиш мумкин.
1980-йиллардан Франсия меъморлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, хорижий меъморларнинг ғояларига кенг йўл очиб берилди. Лувр музейи америкалик меъмор Марио Пей томонидан тўлиқ қайта реконструксия қилинди. Шишадан ясалган пирамида Луврнинг рамзига айланди. Кейинги-йилларда яратилган меъморий иншоотлардан Париж шаҳридаги СенЛазар вокзали перронидаги Арман композицияси (1985), П. Пикассо шарафига қурилган Сезар композицияси (1985), Сен Жермен оролдаги Жан Дюбюффе ҳайкаллари билан безалган минора (1988), „Атеней“ театридаги рассом ЖанПер Шамба томонидан чизилган асарлар (1989)ни кўрсатиш мумкин.
Тасвирий санъати
Франсия ҳудудидаги энг қад. санъат асарлари палеолит даврига мансуб. Полихром расмлар (Ласко, ФондеГом), ҳайвонлар тасвири ва ҳайкаллари (ЛаМадлен, Тюкд’Одебер) сақланиб қолган. Темир даври галиитат маданияти ва латен маданияти ёдгорликлари билан намоён бўлди. В асрдан варварлар давлати ташкил топиши билан ўрта асрлар санъати (меровинглар санъати) вужудга келган.
Х—ХИИ асрларда каролинг санъати роман услубининг вужудга келиши учун асос бўлди. Бу даврдан ҳар хил тақинчоклар, Лимож эмаллари, мато ва кашталар, гиламлар сақланиб крлган. Франсиянинг готик ҳайкалтарошлигида инсоннинг жисмоний гўзаллиги ва ҳисларига, реал табиий шаклларга қизиқиш ортди. Бу Париж Биби Марям ибодатхонасидаги ҳайкаллар, Амен соборининг ҳайкал ва образларида намоён бўлди. ХИВ асрда ҳайкалтарошлик мажмуалари камроқ яратилди, интерерларда кўпроқ тасвирий санъат асарлари ва бўялган ёғоч ҳайкаллар пайдо бўлди. Готика тасвирий санъатида интерерни рангли безатишда витраж энг асосий унсур бўлиб қолди (Париждаги СентШапел ибодатхонаси ва Шартр собори витражлари). ХИИИ аср 2ярмидан витражларда кўпроқ ёруғ ранглар қўлланила бошлади. Фреска сарой ва қасрлар деворларида кўпроқ учрайди. ХИВ—ХВ асрларда нидерланд ва италян санъати таъсири остида дастгохли картина ва портретлар пайдо бўла бошлади. Теварак атрофии реал тасвирлаш акаука Лимбурглар ижодидан бошланди. Уларнинг „Беррий герсогининг энг бой часослови“ (тахминан 1411 — 16) асари сақланиб қрлган. ХВ аср урталарида қирол саройи қошида франсуз Уйғониш даври куртаклари бўлган мактаблар ташкил топган. Унинг энг машҳур вакили Ж. Фуке бўлган. Уйғониш даври ҳайкалтарошлигини М. Коломб бошлаб берган. ХВ аср 2ярмида Уйгониш даври услуби ёгочдан ишланадиган гравюраларга ҳам таъсир қилди. ХВИ аср бошларида қирол саройи тасвирий санъат марказига айланди.
Инсон шахсиятига бўлган қизиқиш қалам ва рангли портретларда ҳам ўз аксини топди. Бу давр санъатига кенжа Ж. Клуэ, Корнел де Лион, Этенн ва Пер Дюмустелар каби рассомлар узларининг ҳиссаларини қўшдилар. ХВИИ асрга келиб, классицизм услуби майдонга чиқди. Расмий тасвирий санъатнинг раҳбари С. Вуэ Рим бароккоси, Болоня мактаби академизми ва Фонтенбло мактаби манеризмини уйгунлаштирди. ХВИИ аср 2-чорагида тасвирий санъатда классицизм етакчи рол ўйнай бошлади. Бу давр санъат асарлари пластик шакллари аниқ бўлиши, табиат манзараларининг чуқур лиризми билан ажралиб туради. ХВИИ аср ўрталарида Франсия санъат ҳаётининг пешқадами Ш. Лебрен Париж ва Версал саройларини безашга раҳбарлик қилди. Бу даврдаги Г. Риго, Н. Ларжилер, Р. Нантейл, Ж. Одран, Ж. Эделинк, Ф. Жирардон, А. Куазевокс каби рассом ва ҳайкалтарошларнинг кўп асарлари ҳозиргача етиб келган. Портрет, гравюра, ҳайкалтарошлик, амалий санъат, заргарлик ривожланди. ХВИИИ аср тасвирий санъатида А. Ватто асарлари рококо услубига асос бўлди. Рококо услуби манзарали нақшин панноларда, гиламлар, афсонавий саҳналарга эга бўлган десюдепортларда, аллегорияларда акс этди. Ф. Буше, К. Ванлоо, Н. Ланкрелар рококо услуби намояндаларидир. ХВИИИ аср 1ярмида безак пластика ҳам ривожлана борди. М. К. Латура, Ж. Б. Лемуан, Ж. Б. Перронно каби рассомлар ижодида аналитик аниклик, эмоционал жозибадорликкўринади. 18-аар ўрталарига келиб табиатга бўлган қизиқиш пейзажнинг вужудга келишига туртки берди. Ж. Берне, Л. Г. Моро, Ю. Робер, О. Фрагонар, Ж. А. Гудон, Ж. Л. Давид бу даврнинг машҳур рассомлари қаторига кирадилар. ХИХ аср бошида баъзи рассомларнинг асарларида аввалги қаҳрамонлик образлари ўрнини Наполеон И ни улуғлайдиган асарлар эгаллади. Реставрация ва Июл монархияси даврида романтик мактаб ташкил топди. Т. Жерико, Э. Делакруа асарларида романтизм яққол намоён бўлди. Ҳайкалтарошликда романтизм тамойиллари Ф. Рюданинг „Марселеза“ асарида, П. Ж. Давид д’Анже портретларида ва А. Л. Бари асарларида акс этди. 1848-йилги инқилоб Франсия санъатига демократлаштирувчи таъсир кўрсатди. 1851-йил тўнтаришдан сўнг реаксия кучлари қукмронлиги шароитида демократик санъат кўп жиҳатдан ўзининг оммавийлигини йўқотди. 1860-йилларда мамлакат тасвирий санъатида Э. Маненинг реалистик изланишлари марказий ўринни эгаллайди. Мане ижоди импрессионизм йўналиши билан яқинлашди. Бу йўналишда Манедан ташқари К. Писсарро, А. Сислей, О. Ренуар ва Э. Дегалар ҳам ижод қилишган. 1850—60-йиллар х, айкалтарошликда Ж. Б. Карлонинг декоратив, аниқ ва қувноқ асарлари, Ж. Далунинг меҳнат одамларининг хайратли ва жиддий образлари, О. Доменинг экспрессивгротеск пластикаси алоҳида ўрин тутади. ХИХ аср сўнгги чорагида франсуз хайкалтарошлигининг энг ёрқин намояндаси О. Роден ҳисобланади.
ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида импрессионизм билан бирга „модерн“ услубининг пайдо бўлишига таъсир этган символизмнннг турли вариантлари ҳам ривожланди. ХИХ аср охирида тасвирий санъатда ижтимоий мавзулардан бирмунча чекиниш сезилади. ХХ аср бошидан Парижга кўплаб чет эл рассомлари кела бошлади ва уларнинг ижоди франсуз санъатининг ажралмас қисмига айланди. 1905-йилда А. Матисс бошчилигида фовизм (А. Марке, Ж. Руо, А. Дерен, М. Вламинк, Р. Дюфи ва бошқалар), 1907-йилда эса кубизм окими (П. Пикассо, Ж. Брак, Х. Грис) вужудга келди. Биринчи жаҳон урушидан сўнг сюрреализм, Иккинчи жаҳон урушидан кейин абстракт санъатнинг турли юналишлари вужудга кедди. 1970-йилларда санъатда абстраксионизмдан чекиниш ва санъатнинг турли хил фигуратив турлари (гипперреализм)га ўтиш кузатидди. Умуман олганда, Франсия тасвирий санъатида гуманизм коялари сақланиб қолган. П. Пикассо ва Ф. Леже асарларида уруш ва фашизмга қарши алангали ғалаён, халқларнинг тинчлик учун кураши мавзулари кўп акс этган. 1945-йилдан сўнг неореализм окими пайдо бўлди, карикатура санъати ривожланди, қониқмаслик ва тушкунлик кайфияти аскетик рассомчиликда акс этди. Гуманистик санъат анъаналари ҳайкалтарошликда ҳам етакчи ролни эгаллайди. А. Бурделнинг қаҳрамонона драматик образларида, А. Маёлнинг гармоник ҳайкалларида, Ж. Бернарнинг ўткир психологик портретларида бу нарса ўз аксини топди. Умуман, Франсия ХХИ асрда ҳам жаҳон бадиий санъатининг энг йирик марказларидан бири хисобланади.
Мусиқаси
Франсия миллий мусиқаси қад. келт, галл ва франк қабилалари фолклоридан бошланади. 11 — ХИИИ асрларда трубадур ва трувер (шоирхонандалар) мусиқа санъати ривожланган. ХИВ асрдаги илк Уйғониш даврида черков ижрочилиги ривож топди. Ўша давр машҳур композиторлари Гилом де Машо, Филипп де Витри Аре нова (янги санъат) мусиқа ҳаракатининг энг етук намояндалари эдилар. Мусиқанинг кейинги ривожи Г. Дюфаи, Жоскен Депре, И. Окегем, хор полифонияси устаси К. Жанекен, гугенот хорали асосчиси К.Гудимел, буюк полифонист, нидерланд мактаби вакили О. Лассо ижоди билан боғлиқ. 1672—87-йиллар „Гранд опера“ театрини миллий опера мактаби ҳамда лирик трагедия жанри асосчиси Люлли бошқарган. ХВИИ асрдан чолғу мусиқа — лютня (Д. Готе), клавесин (Ж. Шамбонер, Л. Куперен), виола (М. Маре) мактаблари ташкил топди. Чолғу сюита жанрида ижод қилган Ф. Купереннинг бадиий мероси — франсуз мусиқий классицизми чўққисидир. ХВИИИ асрнинг энг йирик композитори Ж. Р. Рамо К. В. Глюкнинг опера ислоҳотига замин яратган, гармония фанига асос солган. ХВИИИ аср ўрталарида миллий симфония пайдо бўлди (Ф. Госсек). Бу даврда янги жанр — комик опера ҳам пайдо бўла бошлади. Унинг етук муаллифлари қаторига Э. Дуни, Ф. Филидор, композиторлардан П. А. Монсини („Дезертир“, 1769), А. Э. М. Гретри („Люсил“, 1769) киради. Комик опералар „Опера комик“ театри (1715-йил СенЖермен ярмаркасида театр сифатида ташкил топган, 1801-йилдан юқоридаги ном)да қўйилган. 1792-йил Ж. Руже де Лил томонидан „Марселеза“ ёзидди ва у кейинчалик Ф. миллий мадҳиясига айланди. 1793-йил Парижда Миллий мусика институти (1795-йилдан Мусиқа ва декламация консерваторияси) очилди. ХИХ аср бошларида Париж жахрн мусика маданиятининг марказларидан бирига айланди. Франсуз мусиқасидаги романтизм Г. Берлиоз асарларида, ХИХ аср 2ярмида эса лирик опера жанри пайдо бўлгач, Ш. Гуно, Ж. Масне, А. Тома, Л. Делиб асарларида ўз аксини топди. Ж. Бизе ижоди франсуз мусиқасида опера реализмининг чўққисига айланди („Кармен“, 1874). ХИХ аср 80-йилларида Ф. буюк Р. Вагнерни қарши олди. ХИХ аср 2ярмида оперетта жанри ривож топди (Ж. Оффенбах, Ф. Эрве, Ш. Лекок, Р. Планкет). ХИХ аср охири — ХХ аср бошида С. Франк, К. СенСане, Э. Лало, Э. Шоссон турли жанрларда самарали ижод қилишди. Франсияда шансон (оммабоп қўшиқ) жанри гуллаб яшнади. ХХ аср мусиқасида импрессионизм яратилди (К. Дебюсси, М. Равел). Биринчи жаҳон урушидан сўнг Франсия мусиқа санъатида неоклассицизм, экспрессионизм, конструктивизм тобора ривожланди („Олтилик“ композиторлари Д. Дюрей, Д. Миё, Ж. Орик, А. Онеггер, Ф. Пуленк, Ж. Тайфер ва бошқалар). Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Франсия мусиқа ҳаёти жонланди. О. Мессиан, Ф. Пуленк, Д. Миё, А. Жоливе, А. Cоре, Ж. Орик, Ж. Франсе, М. Ландовски каби композиторлар ижоди фаоллашди. 1950-йиллардан додекафония, алеаторика, электрон муеша, соноризм, конкрет мусиша каби янги мусиқа йўналишлари ривож топди (П. Булез, Я. Ксенакис, П. Шеффер ва бошқалар). ХХ аср франсуз йирик ижрочилари: дирижёрлар — П. Монтё, И. Маркевич, А. Клюитенс, Ш. Мюнш, Л. Форесте, П. Паре, Ш. Брюк, С. Бодо, Ж. Мартинон, П. Булез; пианиночилар — А. Корто, М. Лонг, Р. Казадезюс, И. Нат; скрипкачилар — Ж. Тибо, 3. Франческатти, Ж. Неве; виолончелчилар — М. Марешал, П. Фурне, П. Тортеле; органчилар — Ш. Турнсмир, Ш. Видор, М. Дюпре, М. Дюруфле; хонандалар — Д. Дювал, Ж. Креспен, Л. Пенс; шансонелар — М. Шевале, Э. Пиаф, Ш. Азнавур, Ж. Беко, Ж. Дассен, Ж. Брассенс, М. Матё ва бошқа Париж, Авинон, ЭксанПрованс, Страсбург, Безансон, Бордо, Тур, Руан, ЛаРошелда мусиқа танлов ва фестиваллари ўтказиб турилади. Парижда энг муҳим мусиқа ўқув юртлари — консерватория, „Схола канторум“ (1894-йил асос солинган), „Экол нормал де мюзик“ (1919) ҳамда граммофон фирмалари, мусиқа жамиятлари, Франсия Миллий мусика қўмитаси жойлашган. Бир қанча мусика журналлари чоп этилади.
Театри
Франсия театр санъати ўрта асрлардаги сайёр актёр ва созандалар, жонглёрлар томошаларидан бошланади. ИХ—Х асрлардаёқ ўрта аср театрида диний драма вужудга келди. Улардан энг машҳури 15 а. ўрталаридаги А. Гребаннинг „Худо эҳтирослари мистерияси“дир. 1599-йилдан профессионал артистлар труппаси ишлай бошлади. Бу биринчи доимий актерлар жамоаси эди. Улар трагедия, трагикомедия ва пастораллар қўяр эдилар. ХВИИ асрдан Ж. Ротру, М. Скюдери песалари қўйила бошлади. 1634-йил „Марс“ театри очилди. П. Корнел, Ж. Расин трагедиялари ва Молер комедиялари театр санъати ривожига катта ҳисса қўшди. Молер вафотидан сўнг ташкил этилган „Комеди Франсез“ театрида (1680) актёр М. Барон ва трагик актриса А. Лекуврёр унинг саҳна принсипларини давом эттирдилар. Франсуз маърифатпарварлари театрни халқни тарбиялаш воситаси деб билдилар. Маърифатпарвар классицизмнинг энг йирик актёрлари Ж. Бризар, Ф. Моле, Ж. Офрен ва Ж. Дюгазондир. Буюк франсуз инқилоби қаҳрамонлик санъатини вужудга келтирди. 1791-йил „Театрлар эркинлиги ҳақида декрет“дан сўнг, Парижда 19 театр ташкил топди. „Комеди Франсез“ театрида В. Гюго, А. Вини, А. Дюма асарлари кўрсатилди. Гюгонинг „Эрнани“ драмасининг қўйилиши (1830) франсуз театрида муҳим воқеа бўлди. ХИХ аср 1ярмида булвар театрлари пайдо бўлди. 1848-йилдан қаҳрамонлик мавзуси яна олдинга чиқди. ХИХ аср охирида Э. Золя янги „онангни ами“ номли драматургияни яратиш ва театрларни ислоҳ этишни талаб қилиб чиқди. Франсуз саҳнасидаги чуқур ўзгаришлар А. Антуан номи билан боғлиқ. „Эркин театр“ ва „Антуан театри“ асосчиси, „Одеон“ театри бошқарувчиси бўлган Антуан ўз даврининг долзарб муаммоларини саҳнага олиб чиқди. 1910-йил Ж. Руше томонидан „Театр дез Ар“ ташкил этилди. 1926-йил тўрт буюк режиссор: Г. Бати, Ш. Дюллен, Л. Жуве ва Ж. Питолар иттифоқи — „Картел“ тузилди. Улар кўпроқ классикага — Молер, Шекспир, А. П. Чехов, Б. Шоу, Л. Пиранделло, П. Клодел, Ж. Дюамел, Ж. Ромен, Ж. Жироду, Ж. Ануя, А. Салакру асарларига мурожаат этишди. 1930-йиллар бошида демократик ва антифашистик ҳаракат ривожланди, халқ театри катга рол ўйнади. Иккинчи жаҳон уруши-йиллари — немисфашист оккупацияси даврида франсуз театрлари деярли ишламади. Илғор жамоатчилик Франсиянинг қадимий театрларидан бўлган „Комеди Франсез“ни қўллабқувватлади. Унда йирик актёр ва режиссорлардан Ж. Л. Барро, М. Рено, П. Дюкс, Ж. Русиён ва бошқаларлар вояга етдилар. 40-йиллар 2ярми — 50-йиллар 1-ярмида мамлакатда драма марказларининг кенг тармоклари ташкил топди. Лион, Гренобл, Тулуза, Канн, Бордо, Страсбург ва бошқа шаҳарларда театрлар пайдо бўлди. Миллий халқ театри театр санъатининг етакчи марказига айланди. Унда буюк франсуз актёрлари Ж. Филипп, М. Казарес, Ж. Вилсон, Д. Сорано, С. Монфорлар фаолият олиб борди. 1970-йилларда Буюк франсуз инкилобига бағишланган „1789“ ва „1793“ театрларининг ташкил топиши Франсия театри ҳаётида катта воқеа бўдди.
Франсуз саҳна санъатининг ривожига актёр ва режиссор Ж. Л. Барро катта ҳисса кўшди. Турмуш ўртоғи М. Рено билан бирга „Компани Рено—Барро“ труппаси яратилди ва у ХХ асрда франсуз драматургиясини таргиб этди. 1950 — 60-йилларда театр ҳаётида „абсурд театри“ катта ўрин эгаллади. ХХ аср 2ярмидан Франсия театр санъати янада ривожланди. Бунга 1981 —86 ва 1988—93 йларда Франсия маданият вазири бўлиб ишлаган Ж. Ланг катта ҳисса қўшди. Парижнинг кўп театрлари, жумладан, „Грандопера“, „Комеди Франсез“, „Одеон“ ва „Шаё“ миллий театрлари ҳукумат томонидан қўллаб қувватланди. Ж. Л. Барро, А. Вите, А. Мнушкин, П. Брук, Р. Блен, Р. Планшон, Ж. Савари каби режиссорлар машҳур. Франсияда 42 миллий драматик марказ мавжуд; 170 театр гуруҳи шартнома асосида, 398 гуруҳ дотация асосида фаолият юритади. „Комеди Франсез“ театри миллий театр анъаналарини давом эттирмоқда. 1954-йил ташкил этилган „Халқлар театри“да халқаро театр фестиваллари ўтказилади.
Киноси
Акаука Л. ва О. Люмерлар томонидан қўйилган кинематографиянинг дастлабки асарлари (хроникал сюжетли „Поезднинг келиши“, „Болани эмизиш“, „Шалаббо бўлган сув сепувчи“ филмлари) 1895-йил 28-декабрда Парижда намойиш этилган. Франсия киносининг илк даврдаги ривожи кинотрюкларни суратга олиш ихтирочиси Ж. Мелесу номи билан боғлиқ. Унинг „Филм д’ар“ фирмаси кинога машҳур драматург, актёр ва композиторларни жалб этди. 1919-йилда режиссор А. Ганс урушга қарши руҳдаги „Мен айблайман“ памфлетини, режиссор А. Антуан эса бир қанча филмлар („Ер“, 1921; „Арлезианлик аёл“, 1922)ни яратди. Биринчи жаҳон урушидан кейинги-йилларда кинодан тижорат йўлида фойдаланишга қарши чиққан ва кинони бадиий жиҳатдан янгилашни талаб қилган кино назариячилари ва амалиётчиларидан Л. Деллюк, А. Ганс, М. Л. Эрбе, Ж. Эпштейн, Ж. Дюлак „Авангард“ ҳаракатига бирлашдилар. Бу ҳаракатдаги бир қанча реалист режиссорлар қад. анъаналарга таянган ҳолда кўпгина асарларни яратдилар ["Кренкебил" (1922) ва „Янги жаноблар“ (1928, режиссор Ж. Фейдер), „Нана“ (1926) ва „Кичик гугурт сотувчи“ (1927, режиссор Ж. Ренуар), „Сомон шляпа“ (1927, режиссор Р. Клер)].
30-йиллардан франсуз кино саноати овозли филмлар чиқара бошлади. 30-йиллар ўрталарида Франсия кинематографиясининг ижтимоий йўналиши Миллий фронт ҳаракати билан боғлиқ; „Октабр“ ва „Эркин кино“ уюшмалари ташкил топди. Бу давр учун „Марселеза“ (1938, режиссор Р. Ренуар), „Буюк сароб“ (1937, режиссор Р. Ренуар), „Охирги миллиардер“ сиёсий сатираси (1934, режиссор Р. Клер), „Аҳил компания“ (1936, режиссор Ж.Дювиве) каби филмлар характерлидир. Иккинчи жаҳон уруши ва нацистлар оккупацияси даврида франсуз кинематографлари кураш ва жасоратга чорловчи „Кечки меҳмонлар“, „Осмон сизларга тегишли“ каби филмларни яратдилар. 1944-йил „Парижни озод этиш“ филми чиқарилди. „Райка болалари“ филми (1945) миллий маданиятнинг энг яхши гуманистик анъаналарини ўзида акс эттирган, фашизмга қарши руҳсаги филм бўлди. режиссор Р. Клеманнинг „Релслар устидаги жанг“ филми озод этилган Франсиянинг биринчи картиналаридан ҳисобланади. Шу даврда яратилган машҳур филмлар: „Парма ибодатхонаси“ (1948, режиссор КристианЖак), „Қизил ва кора“ (1954, режиссор К. ОтанЛара, иккиси ҳам Стендал асарлари асосида), „Тереза Ракен“ (1953, режиссор М. Карне), „Жервеза“ (1956, режиссор Р. Клеман, иккиси ҳам Золя асарлари асосида), „Ўлимга маҳкум қилинган қочди“ (1956, режиссор Р. Брессон). 1940 —50-йиллар бошларидаЖ. Филипп, Бурвил, Ж. Маре, М. Казарес, Л. де Фюнес, С. Режани ва бошқа актёрлар машҳур. 50-йилларнинг 2ярмида яратилган филмларнинг купи кўнгил очар филмлар бўлди. Франсия кинематографиячилари кучли ижтимоий қаҳрамонни фашистларга қарши кураш мавзусидан топдилар. „Кун ва соат“ (1963), „Париж ёняптими?“ (1966) филмлари фашизмга қарши руҳда яратилди. 1968-йилдан кейин асосан сиёсий мавзуда, франсуз меҳнаткашларининг ҳаёти ҳақида филмлар яратила бошлади. Ж. Татининг „Байрам куни“ (1949), „Менинг амаким“ (1958), Кристиан Жакнинг „ФанфанТюлпан“ (1952), „Қонун — бу қонун“ (1958), П. Этекснинг „Оҳтортувчи“ (1963), „Ёё“ (1965) филмлари комедия жанрига мансуб. Франсия киска метражли филмлари (режиссор А. Ламориснинг „Қизил шар“), П. Гримонинг мултипликациялари, Ж. Рушанинг ижтимоий филмлари машҳур. 70йлар ўрталарига келиб, франсуз киносида ўткир мавзулардан чекиниш кузатилади, бу даврда кўнгил очар киноларни ишлаб чиқариш кенг ривожланди. 60 —70-йиллардаги энг машҳур актёрлар сирасига: Ж. Габен, Ж. Моро, Ж. Л. Трентинян, Ж. П. Белмондо, К. Денёв, А. Делон, А. Жирардо ва бошқа киради. Энг яхши франсуз тасвирчилари: Р. Юбер, А. Тирар, Р. Кутар, А. Алекан, А. Деке. Франсуз ва жаҳон киноси тарихи ва назариясига ўзларининг фикр ва гоялари билан катта хисса қўшган кишилар: Л. Муссинак, Ж. Садул, А. Базен, Ж. Митри, А. Ажел, К. Мец ва бошқа 1943-йил тузилган Олий кино таълими институти режиссор, тасвирчи, монтажчиларни тайёрлайди. 1946-йилдан Каннда ҳар-йили Халқаро кинофестивал ўтказилади. 1936-йил „Синематика“, 1972-йил Кино тарихи музейи очилган. 1976-йилда Американинг „Осcар“ мукофотига ўхшаш „Сезар“ миллий кино мукофоти таъсис этилган. 1970 —90-йилларда режиссорлар Ж.Ш. Такелл („Жиянлар“, 1975), Д. Вин („Мартин Геррнинг қайтиши“, 1984), Д. Кюри („Орамизда“, 1985), К. Берри („Жан де Флоретт“, 1987), Ж. Риветт („Мафтункор ёнғоқ дарахти“, 1991), Р. Варнер („Ҳиндихитой“, 1992) ҳишаяжонли ҳамда анъанавий мавзуларда филмлар яратишди. Франсияда 4400 кинотеатр мавжуд,-йилига 130 га яқин тўлиқ метражли филм яратилади (2003).
Қўшимча маълумотлар
- „Франсия“ Европада, муҳарирлар — Фердиэ МcДоналд, Cлаире Марсден ва Дорлинг Киндерслей (Гале, 2010), 144-217-бетлар. онлине
- „Франcе“ ин Wорлдмарк Энcйcлопедиа оф тҳе Натионс, муҳарирлар — Тимотҳй Л. Галл анд Дерек М. Глеасон, (13-нашр., 5-жилд: Европа, Гале, 2012), пп. 215–243. онлине
Мавзулар
- Cарлс, Алиcе-Cатҳерине. „Франcе.“ ин Wорлд Пресс Энcйcлопедиа, эдитед бй Аманда C. Қуиcк, (2-нашр, 1-жилд, Гале, 2003), пп. 314–337. онлине cовераге оф пресс анд медиа
- Чабал, Эмиле, эд. Франcе синcе тҳе 1970с: Ҳисторй, Политиcс анд Меморй ин ан Аге оф Унcертаинтй (2015) Эхcерпт
- Гилдеа, Роберт. Франcе Синcе 1945 (2-нашр. Охфорд Университй Пресс, 2002).
- Гоодлиффе, Габриэл, анд Риccардо Бриззи, эдс. Франcе Афтер 2012 (Бергҳам, 2015)
- Ҳаине, W. С. Cултуре анд Cустомс оф Франcе (Греэнwоод Пресс, 2006).
- Келлй, Мичаэл, эд. Френч Cултуре анд Соcиэтй: Тҳе Эссентиалс (Охфорд Университй Пресс, 2001).
- Раймонд, Гино. Ҳисториcал Диcтионарй оф Франcе (2нд эд. Сcареcроw, 2008).
- Жонес, Cолин. Cамбридге Иллустратед Ҳисторй оф Франcе (Cамбридге Университй Пресс, 1999)
- cонтаинс, франcе%20%20мапс&таб=дефаулт_таб&сеарч_сcопе=Лоcал&сортбй=лсо01&вид=НЛИ&мфаcет=тлевел, инcлуде, онлине_ресоурcес,1&мфаcет=ртйпе, инcлуде,Мапс,1&мфаcет=топиc, инcлуде,Франcе,1&ланг=эн_УС&оффсет=0&cаме_фром=сорт Анcиэнт мапс оф Франcе фром тҳе Эран Лаор Cартограпҳиc Cоллеcтион, Исроил миллий кутубхонаси
Манбалар
- ↑ „Религионс ин Франcе | Френч Религион Дата | ГРФ“.
- ↑ „Сурфаcе wатер анд сурфаcе wатер чанге“. Органисатион фор Эcономиc Cо-оператион анд Девелопмент (ОЭCД). Қаралди: 11-октабр 2020-йил.
- ↑ „Демограпҳй – Популатион ат тҳе бегиннинг оф тҳе монтҳ – Франcе“. Инсеэ (2019). Қаралди: 31-июл 2019-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе, Април 2021“. имф.орг. Интернатионал Монетарй Фунд. Қаралди: 6-апрел 2021-йил.
- ↑ „Франcе“. УНГЕГН Wорлд Геограпҳиcал Намес. Неw Ёрк, НЙ: Унитед Натионс Гроуп оф Эхперц он Геограпҳиcал Намес. 2011-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2020.
Ҳаволалар
- Франсия — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти
- Франсия УCБ Либрариэс ГовПубсда
- Франсия Cурлиэ каталогида
- Франсия Европа Иттифоқида
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |