Норасмий Эмблемаси
Франсуз Республикаси Президенти
Атамаси: Франсуз Республикаси Президенти
Асл атамаси: франсузча: Прéсидент де ла Рéпублиқуэ франçаисе
Мамлакат: Fransiya bayrogʻi Франсия
Тайинланган: Эммануэл Маcрон
Имзоси:
Тайинланади: Халқ сайловлари остида
Ваколат муддати: 5 йил халқ сайлови ўтказилиши шарти билан ва 2 маротиба ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга
Тайинланган санаси: 7-май 2017-йил
Маоши: €14 910 (ҳар ойда)[1]
Пайдо бўлиши: 28-декабр 1848-йил , 31-август 1871-йил , 16-январ 1947-йил
Биринчи сайланган: Луи Наполеон Бонапарт ИИИ

Франсия Президенти расмий равишда Франсуз Республикаси Президенти — (франсузча: Прéсидент де ла Рéпублиқуэ Франçаисе) ҳар замонда Палата президентлари билан алмаштириб юбормаслик учун қисқартирилган[2] ҳолда Республика Президенти сифатида тилга олинади. Бу мансабга сайланга ҳар бир шахс Франсуз Ҳукуматининг бош раиси ҳисобланади.

Умумий маълумот

Узоқ даврни босиб ўтган беш Франсуз республикаларининг ҳар бирида Президент алоҳида ва муҳим мамлакат раиси сифатида кўрилган ва ҳурмат қилинган. Баъзи манбаларда келтирилишича ҳар бир франсуз республикаси ўз конституциясининг матнларида Президентнинг ваколати, бурчи ва тузилмаларига турлича ўзгартиришлар киритилиб, бир-бирига нисбатан катта фарқ қилган.

1965-йилдан Президентлик сайловлари умумхалқ овози томонидан ўтказилиш ҳақида Франсия конституциясида янги қонун жорий этилган.

2002-йилгача президентлик ваколати (қонун 2000-йилда жорий этилган) 7-йилгача белгиланган бўлиб (септеннат) кейинчалик 5–йилликга (қуинқуэннат) қисқартирилган.

2008-йилда мамлакат депутатлари Франсуз Конституциясининг баъзи бир моддаларига умумкенгаш қарори розилиги остида Президент ваколатини 2 йил муддатга қисқартириш ҳақида қонун қабул қилган. Янги қонунда келтирилишича: „Ҳеч қайси Франсуз Республикаси фуқароси Президентликга икки мартадан ортиқ ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмасдир“.[3]

Ҳозирги вақтдқ республика президенти 2012-йилнинг 15-майидан Бешинчи Франсуз Республикасининг 24-чи Президенти этиб Франсуа Олланд сайланган.

Президент қароргоҳи — Париждаги Елисей қасри ҳисобланади. Жумладан президентнинг расмий қароргоҳлари сифатида Рамбуе қалъаси, Парижнинг „Марини меҳмонҳонаси“ ҳам тилга олинади.

Франсиянинг ҳозирги ўзгартириш киритилган консйитуциясидан Президентгта тегишли парчалар

Конституциявий қоидаларга кўра Франсия президенти франсуз конституциясининг ИИ бобида келтирилган моддаларга амал қилиши керак.

5-модда
Президент албатта Конституцияга мувофиқ қонунга риоя қилиш керак. Ўзининг олий ҳокимиятдаги кўриниш шакли билан давлатни ривожланишига туртки бўлиб мамлакат ворисларини этук ишлар билан таминлайди. У (Президент) миллий мустақилликнинг, ҳудуд яҳлитлигининг халқаро шатномаларга риоя қилинган ҳолда юрт ҳимоячиси ҳисобланади.

8-модда
Республика президенти Франсия Бош вазирини тайинлайди ва ҳокимиятдаги навбатдаги истефодан сўнг у янги Бош вазир сайлаш ҳуқуқига эга. Бош вазирнинг таклифига қараб Ҳокимиятнинг барча аъзолари янгитдан тайинланади.

9-модда
Президент республики председателствуэт в Совете министров.

10-модда
Франсуз ҳокимиятидаги ҳар бир қонун унинг аъзолари билан чуқур танишиб чиқилиб президент ҳузурига фармон тасдиқланиши учун этказилади ва президент этказилган қонунни узоғИ билан 15 кун ичида муҳокама қилиш ҳуқуқига эга. Бу муддат ичида агарда президентни Ҳокимият томонидан чиқарилган қонун қониқтирмаса у Парламент ёрдамида қайтадан муҳокама қилиши мумкин ва янги муҳокамадан кейин барч мунозаралар таҳлил қилинади агар Парламент янги ўзгартиришларга қарши чиқса унда пресидент Парламент аъзолари ёрдамида қонунни бекор қилиш мумкин.

11-модда
Республика пресиденти Парламент семинари чоғида ҳокимият вакиллари ёки икки палатали Парламент таклифларига кўра расмий равишда мамлакатга тегишли бирон бир сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар ва халқаро келишувлар борасидаги янгиликларни мамлакат Конституциясига зид бўлмаган ҳолда умумхалқ телеканаллари орқали расмий эълон қилиши керак.

12-модда

Республика президенти бош вазир ва палаталар рислари билан алоҳида йиғин ташкил қилиб Миллий кенгаш йиғилиши ўтказилиши ҳақида эълон қилади. Умуҳалқ сайловлари камида 20 узоғИ билан 40 кун ичида рухсат берилади. Миллий Кенгаш мажлиси сайловлардан кейинги иккинчи пайшанба куни тўлақонли ҳуқуқга эга равишда йиғилишади. Агарда кенгаш ўз вақтида ўтказилмаса 15 кун муддати ичиида очилади. Янги кенгаш 1 йил давомига чўзилмаслиги шарт.

13-модда
Президент вазирлар маҳкамаси қошида барча мансабларга оид қарорларни имзолайди. У (Президент) барча фуқаровий, ҳарбий ва давлат амалдорларини тайинлайди. Қолган мамлакатдаги муҳим саналган вазифаларга шахслар Вазирлар маҳкамаси томонидан тайинланади. Ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари вазирлар маҳкамаси қарорлари ёрдамида бошқа вазифадаги шахсларни мансабга тайинлайди ва Президент томонидан берилган ваколатдан келиб чиқилиб фавқулоддаги вазиятларда президент номидан фармон бериш ҳуқуқига эга.

14-модда
Мамлакатнинг ташқи сиёсатини ўрганиш борасида элчилар тайинланади ва бошқа мамлакатлар элчиҳоналари қурилишига фақат Президент ижозати билан эришилади.

15-модда
Республика президенти Қуролли кучлар қўмондони ҳисобланади. У барча олий миллий мудофа қўмиталар ва олий маслаҳат кенгаши раисидир.

Инаугурация маросими

Буюк Магистр Занжири ордени

Инаугурация ушбу маросим Франсияда одатда олдинги президент ўзининг янги сайланган ворисини янги мансаб билан табриклаб Президент қароргоҳи томон чорлайди. Шу ҳодисалар билан бирга улар бирга Президент кабинетида ярим соат мамлакат ривожи ҳақида экс-Президент билан янги президент ўз фикрлари билан ўртоқлашишади ва мамлакат рамзларидан бири бўлган асосий нарса ядровий қуролнинг махсус махфий кодлари янги Франсуз Республикаси Президентига топширилади.[4] Шундан сўнг янги президент олдинги президентни одддий фуқаро сифатида Елисей қасридан туриб кузатиб қўйилади.

Кейинчалик залда янги президентнинг инаугурация (ўзбекча: Қасамёд этиш) маросими бошланади[5] ва ниҳоят расмий равишда сайловлавлар натижасини эълон қилишади шу билан бирга янги президентни ҳам.

Манбалар

  1. ↑ Прéсидент де ла Рéпублиқуэ : 14 910 € бруц пар моис, Ле Жоурнал Ду Нет
  2. ↑ Дéпенсес де cампагне: éнорме ардоисе поур ЛО, ла ЛCР с’эн тире санс дéфиcит[сайт ишламайди], Метро Франcе, 24-апрел 2007-йил (Франсузча)
  3. ↑ архив нусхаси, 2005-03-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-03-18
  4. ↑ Фор алл тҳис сеcтион, сеэ Артиcлес 67 анд 68 анд Ла респонсабилитé пéнале ду прéсидент де ла Рéпублиқуэ, Ревуэ франçаисе де дроит cонститутионнел, н° 49 –2002/1, П.У.Ф., ИСБН 978-2-13-052789-3
  5. ↑ Тҳе эхаcт титле ис „Пресидент оф тҳе Сенате, эхерcисинг провисионаллй тҳе фунcтионс оф тҳе Пресидент оф тҳе Републиc“; сеэ ҳоw Алаин Поҳер ис реферред то он сигнинг статутес инто лаw, э.г. лаw 69-412 (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-07-28 санасида архивланган)