Франсо Ҳарири стадиони (курдча: یاریگای فرانسۆ ھەریری, Ярîгай Франсо Ҳерîрî;; арабча: ملعب فرانسوا حريري‎‎) – Ироқнинг Курдистон вилояти, Эрбил шаҳридаги кўп мақсадли стадион. Ҳозирда стадион асосан Ироқ Премер-лигасида ўйнайдиган „Эрбил СC“ жамоаси томонидан футбол ўйинлари учун фойдаланилади. Стадионда енгил атлетика учун ҳам шароитлар мавжуд. Стадион 25 000 томошабинга мўлжалланган[1].

Франсо Ҳарири Стадиум
ملعب ملعب فرانسوا حريري
یاریگای فرانسۆ ھەریری
Ярîгай Франсо Ҳерîрî
Тўлиқ номи Франсо Ҳарири Стадиум
Олдинги номлари Эрбил Стадиум
Манзили Эрбил, Ироқ Курдистони, Ирақ
Координаталари 36°10′21″Н 44°00′41″Э / 36.17250°Н 44.01139°Э / 36.17250; 44.01139
Сиғими 25,000
Майдон ўлчами 105 м × 68 м
Чим тури Грасс
Табло Ес
Конструксия
Очилган 1956
Янгиланган 1992
Ижарачилар
Ироқ миллий футбол терма жамоаси (селеcтед матчес)
Эрбил СC

Тарих

Стадион 1956-йилда эски аэродром ўрнида қурилган ва 1992-йилда қайта тўлиқ қурилган. Стадиондан эски „Бруск“ клуби (номи Ал-Шурта Эрбил деб ўзгартирилди) уй майдони сифатида фойдаланган. 2001-йилгача Эрбил стадиони деб номланган. Стадион ўлдирилган насроний губернатор Франсо Ҳаририй[2] шарафига „Шаҳид Франсо Ҳарири“ стадиони номини олди.

2009-йил июл ойида Франсо Ҳарири стадиони Эрбилда Ироқ миллий ва клубларини қабул қилиш учун ОФК томонидан рухсат берилганидан кейин Ироқ миллий футбол жамоасининг уй майдонига айланди[3].

2022-йил 23-феврал куни халқаро футбол афсоналаридан иборат юлдузлар таркиби, жумладан, бразилиялик Роберто Карлос ва "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Патриcк Клуиверт Франсо Ҳарири стадионида 2007-йилги Осиё Кубогида ғолиб чиққан Ироқ терма жамоаси юлдузларига, жумладан Маҳди Карим, Аҳмад Мнажед ва Нур Сабриларга қарши тарихий кўргазмали ўйинда иштирок этишди[4][5].

Стадионда ўтказилган воқеалар

  • 2012-йил – ОФК кубоги финали[6]
  • 2019-йил – Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионати[7]
  • 2021-йил – Рим папаси Френсис ташрифи[2]

Яна қаранг

  • Ироқдаги футбол стадионлари рўйхати
  • Дуҳок стадиони

Манбалар

Ҳаволалар