Buyuk fransuz inqilobi

Буюк франсуз инқилоби — Франсия тарихида мустабид тузумга барҳам берган ва янги ижтимоий тараққиётга йўл очган инқилоб (1789—99). Қирол Людовик ХВИ 1789-йил 5-майда Бош штатлар (парламент) мажлисини чақирди. 3тоифа депутатлари 17-июнда ўзларини Миллий мажлис, 9-июлда эса Таъсис мажлиси деб эълон этдилар. Мажлисни тарқатиб юбориш мақсадида қилинган уринишлар халқ қўзғолонига сабаб бўлди. 14-июлда Бастилия турмасига ҳужум бошланди. Бу Буюк франсуз инқилобининг бошланиши эди. Август ойида Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинди. Париж Коммунаси бошчилигидаги 1792-йил 10-август қўзғолони натижасида монархия тузуми ағдарилди. Сиёсий раҳбарлик йирик савдо-саноат мулкдорлар вакиллари — жирондистлар қўлига ўтди. Инқилобни чуқурлаштириш тарафдори бўлган якобинчилар жирондистларга қарши чиқди. 1793-йил январда Конвент (олий қонун чиқарувчи ва ижрочи орган) ҳукми билан қирол Людовик ХВИ давлатга хоинлик қилишда айбланиб, қатл этилди. 1793-йил 31-май — 2-июн қўзғолони оқибатида якобинчилар диктатураси ўрнатилди. Якобинчилар ҳукумати халқни сафарбар этиб, унинг Франсияга бостириб кирган Европа монархиячи давлатлар (Пруссия, Австрия ва бошқалар) қўшини устидан ғалабасини таъминлади. Бироқ якобинчилар авж олдирган оммавий террор уларнинг ижтимоий базасини торайтириб юборди ва мағлубиятга олиб келди. 1794-йил термидор (Франсия Республикаси таъсис этган календар бўйича 11ой) тўнтариши якобинчилар диктатурасига чек қўйди. Ҳокимият йирик мулкдорлар қўлида жамланди. Директория (1795-йил апрелдан 1798-йилда МИСРГА қилинса юриш Наполеонни сиёсий ҳокимиятини эгаллаш чорлади.) 1799-йил 10-ноябргача Франсия ҳукумати) ўз тузумини ўрнатди. 1799-йил 18 брюмер куни уюштирилган давлат тўнтариши франсуз инқиобига барҳам ФРАНСИЙАДАГИбуржуа инқилоби ниҳоясига етди. Бу инқилоб бутун дунё тарихи учун ҳам маълум маънода бурилиш нуқтаси бўлди. У олға сурган „ОЗОДЛИК, ТЕНГЛИК, БИРОДАРЛИК!“ ғўъоялари бутун дунё халқларининг кейинги ривожига арзигулик таъсир кўрсатди. Шунингдек, инқилоб тарихи кўплаб халқлар учун катта сабоқ ҳам бўлди. Унинг аёвсиз қоринлари, барча муаммоларни ҳал этишнинг воситаси сифатида террорнинг қўлланиши кабилар ҳам инқилоби келтирган даҳшатли реаллик бўлди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |