Жума (арабча: جمعة‎‎— жам бўлиш) — пайшанба ва шанба орасидаги ҳафта куни. Григорий тақвимида ҳафта таркибига кирган кунлардан бешинчисининг номи;

2) мусулмонлар тақвимида олтинчи кун номи. Ислом динида "саййид ул-айём" — кунларнинг улуғи сифатида эъзозланади. Жума куни пешин намози ўрнига Жума намози ўқилади. Имом-хатиблар намоз олдидан ярим соат чамасида мавъиза (диний ваъз) ўқийдилар. Сўнг икки бор азон айтилиб, катта жамоат билан намоз адо этилади. Мусулмон мамлакатларида жума кунини дам олиш куни деб белгилаган бўлсаларда, асли бу кунда дам олиш шарт эмас. Чунки Қуръони каримнинг "Жумъа" сурасида: "Жума намозини ўқиб бўлганларингиздан кейин (касбҳунар, савдо-сотиқ ишларингиз сари) тарқаб кетингизлар ва Аллоҳнинг фазли (ризқи)ни сўрангизлар" (Абдулазиз Мансур таржимаси) дейилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳафта кунлари
Душанба | Сешанба | Чоршанба | Пайшанба | Жума | Шанба | Якшанба