Fridrix II

Фридрих ИИ (1712.24.1, Берлин 1786.17.8, Поцдам) — Пруссия кироли (1740-йилдан). Гогенсоллернлар сулоласидан. Қирол Фридрих Вилгелмнинг ўғли. Йирик саркарда. Ёшлигида франсуз маърифатпарварлари таъсирида бўлган. Айни вақтда прусс ҳарбийбюрократик милитаризмининг энг изчил вакилларидан. 1740-йил Ф.П Австрияга тегишли Силезияга бостириб кириб, бир неча бор уруш қилган. 1-Силезия уруши (1740—42) ва 2-Силезия уруши (1744—45) натижасида муҳим иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган бу ўлкани ўзига тобе қилган. 1756—63 йиллардаги Етти йиллик урушда Австрия ва Франсия қўшинларига бир неча марта зарба берган. Ф. ИИ ўзини санъатни қадрловчи ва ҳомийси қилиб кўрсатган. Бир қатор фалсафий ва тарихий асарларнинг муаллифи бўлган. Асарларини, асосан, франсуз тилида ёзган. Абсолютизмни мустаҳкамлаш юзасидан Ф.П бир неча ислоҳотлар ўтказган.
Ф. ИИ даврида Пруссия буюк давлатлар қаторига чиққан, унинг ҳудуди 2 баробар кўпайган. Аммо зулм ва расмиятчиликка асосланган бу давлат мустаҳкам бўлмаган. Ф. ИИ вафотидан сўнг кўп ўтмай Пруссиянинг Франсия билан олиб борган урушларида бу аҳвол очиқ намоён бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |