Fristayl
Фристайл (фреэ — эркин, стйле — усул) — тоғ чанғи спорти тури. Фристайлнинг 3 та тури бор: могул, чанғи балета, чанғи акробатикаси. Могул — пастбаланд трассадан тоғ чанғисида тез тушиш; чанғи балети — тепаликдан турли шакллар (қадамлар, айланишлар, бурилишлар ва бошқалар) бажариб тушиш; чанғи акробатикаси — 2 м ли трамплиндан бир неча акробатик шаклларни бажариб (салто, пируэтлар ва бошқалар) сакрашдан иборат. Спортчилар бажарган элементларнинг оғиренгиллиги ва ижросининг аниқлиги, шунингдек, артистик маҳорати ҳакамлар томонидан баҳоланади.
Фристайл чанғичиларнинг дам олиш тури бўлган. Томошабоплиги учун чанғи бўйича ўтқазиладиган тадбирларга киритиларди. Фристайл бўйича биринчи мусобака 1971-йилда АҚШнинг Неw Ҳампшире шаҳри яқинида ўтказилган. 1978-йилда Халқаро чанғи спорти федерацияси қошида фристайл бўлими очилган, унга 100 дан ортиқ давлат аъзо (2004). Бу бўлим 1978-йилдан жаҳон кубоги, 1986-йилдан жаҳон чемпионатини ўтказиб келади. 1992-йилда могул, 1994-йилда чанғи акробатикаси олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олди. Фристайл АҚСҲ, Канада, Австралия, Германия, Франсия ва Скандинавия давлатларида ривожланган.
Ўзбекистонда фристайл ХХ асрнинг 90-йиллари бошидан оммалашди. Васила Семенчук 1991-йилда жаҳон чемпиони бўлди. Унинг ғалабаларини Л. Черязова давом эттирди. Сергей Бренер, Лариса Уд одова, Ирина Черникова каби спортчилар қит'а мусобақаларида муваффақиятли қатнашишган. Ўзбекистон фристайл федерацияси 1992-йилда тузилган, ўша йили халқаро ташкилотга қабул қилинган. Тошкентдаги қишки спорт турларига ихтисослашган мактабда Фристайл бўлими фаолият кўрсатади. 4 нафар мураббий 800 дан зиёд шуғулланувчига фристайлдан сабоқ беради.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Фристайл“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Wатервилле Валлей, фристатй ватани (ингл.)
- Фристайл – олймпиc.орг (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |