Фронтиспис (лотинча фронтис — олд томон ва спиcио — қарайман), саррасм — китоб сарварағининг чап томонида бериладиган безакли саҳифа. Унда асарнинг асосий гояси ифодаланган безак, айрим ҳолларда эса муаллиф ёки китоб багишланган шахс расми берилади.