Фтор(Ф)
Атом рақами 9
Кўриниши Сарг'иш-яшил газ,<бр заҳарли.
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
18.998403 (нисбий 19) м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси н/а пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
1680.0(17.41) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ҳе] 2с2 2п5
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 72 пм
Ион радиуси (-1э)133 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
3.98
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси −1
Термодинамик хоссалари
Зичлик (−189 °C да)1.108 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими (Ф-Ф) 0.824 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 0.028 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 53.53 К
Эриш иссиқлиги (Ф-Ф) 0.51 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 85.01 К
Қайнаш иссиқлиги 6.54 (Ф-Ф) кЖ/мол
Моляр ҳажм 17.1 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши моноклинли
Панжара даври н/а Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
9
Фтор
Ф
18,9984
2с22п5

Фтор (юнонча: пҳтҳорос — ўлим, бузилиш), Ф — Менделеев даврий системасининг ВИИ мансуб гуруҳига кимёвий элемент; галогенларга киради. Тартиб рақами 9, атом массаси 18.998403.

Фтор бир изотоп |9Ғ дан иборат. Шунинг учун Фтор "соф элемент" ҳисобланади. Фторнинг 5 та радиоактив изотопи сунъий равишда олинган.

Фторнинг дастлаб маълум бўлган бирикмаси калций фторид СаҒ2 дир. 1771-йилда швед кимёгари Фтор Шееле фторид кислота НҒ ни олди. Фтор Ампер 1810-йилда фторид кислотанинг хлорид кислотага ўхшашлигига асосланиб, хлор каби яна бир элемент мавжуд, у кашф этилиши керак деган фикрга келди. Франсуз кимёгари Фтор Муассан 1886-йилда калий фторид қўшилган сувсиз фторид кислотани платина идишда — 55° да электролизлаб илк бор эркин Фтор олган.

Фторнинг энг муҳим минераллари: флюорит ёки калсий фторид СаҒ2 (таркибида 48,7% Фторбор) ва криолит На3АлФ6 (таркибида 54,3% Фтор бор). Фтор бирикмалари табиий сувда, ўсимлик ва ҳайвон организмида учрайди. Фтор Ер пўстининг масса жиҳатидан 2,710~2% ини ташкил қилади.

Фтор оч сариқ тусли, ўткир ҳидли, заҳарли газ. Нафасни бўғади. Суюқланиш температураси — 219,6°, қайнаш температураси — 188,1°. Газ ҳолатдаги Фторнинг зичлиги 1,693 г/л (0°, 760 мм сим. уст.да). Эркин Фтор 2 атомли молекула — Ғ2 дан иборат. Фтор бирикмалари жуда мустаҳкамлигидан, уни кимёвий усулларда эркин ҳолатда ажратиб олиб бўлмайди. Фтор сув билан реаксияга киришади, бензол, хлороформ каби эритувчиларда эрийди. Фтор жуда фаол элемент, энг кучли металлмас, энг кучли оксидловчи. Фтор кислород ва азотдан бошқа барча элементлар билан макбул реаксион шароитда бевосита бирикади. Фтор водород билан ҳатто қаттиқ ҳолатда (—250°да) ҳам шиддатли реаксияга киришиб водород фторид НҒ ҳосил қилади. Унинг билвосита усулда олинган кислородли бирикмаси Ғ2О заҳарли газ. Фтор платина, олтин ва б. асл металларга уларнинг чўғ ҳолатида таъсир этади. Қўрғошин, никел ва миснинг сирти Фтор атмосферасида 100°даёқ шу металлар фторидлари қавати билан қопланади ва бу қават металлни Фторнинг кейинги таъсиридан сакдайди. Фтор ўз бирикмаларида — 1 валентли.

Флюорит CаФ2 Фтор ишлаб чиқаришда асосий хом ашё ҳисобланади. Унга 130° да сулфат кислота таъсир эттириб водород фторид олинади. Соф ҳолдаги Фтор олиш учун КФҲФ ёки КФ2ҲФ таркибли тузларнинг электролизидан фойдаланилади.

Олинган Фторнинг асосий қисми фторорганик бирикмалар (фреон CФ2C12, винил фторид CҲ2=CҲФ) тайёрлаш учун сарфланади. Суюқ Фтор ракеталарда ишлатиладиган суюқ ёнилғилар учун оксидловчи сифатида қўлланади. Газсимон Фтор атом техникасида уран (ИВ)фторидни оксидлаб уран ^1)фторидга айлантириш учун кетади. Фтор, шунингдек, хлор фторид C1Ф3 (бу модда суюқ ракета ёнилги учун оксидловчи сифатида ишлатилади), кобалт, кумуш, марганец, сурма каби металларнинг фторидларини тайёрлашда қўлланади (бу фторидлар фторловчи восита сифатида ишлатилади). Одам организмида масса жиҳатидан 110~5% Фтор бор. Бир суткада организмга овқат орқали 1 мг га яқин миқдорда Фтор киради. У барча орган ва тўқималар таркибида бўлади, лекин унинг асосий қисми — 99,4%и қаттиқ тўқималар (суяклар, тишлар, соч)да тўпланади.

Фтор — заҳарли, у нафас йўллари, ўпка ва марказий нерв системаси ва б. органлар (юрак, кўз)га салбий таъсир этади. Фтор терига текканда сув билан яхшилаб ювиш керак. Фтор ўтга чидамсиз, портлайди. Шу сабабли Фтор билан ишлаганда эҳтиёж чораларига риоя қилиш талаб этилади.

Яна қаранг

• Фтородеоксиглюкоза

• Фторид кислота

Адабиёт

  • Касимова Фтор С, Биогенниэ элементи, Фтор, 1990; Парпиев ФторФтор Раҳимов ФторФтор, Муфтаҳов ФторФтор, Анорганиккимё,. Фтор, 2003.
  • Сталина Қосимова. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.