Fuk'anggan
Фук'ангган (Манжурча : ᡶᡠᠺᠠᠩᡤᠠᠨ;[1] хитойча: 福康安; 1753–1796-йиллар), норасмий номи Яолин, манжур зодагони ва Син сулоласининг генерали эди. У Фука уруғидан эди ва Син сулоласи даврида энг яхши тайёргарлик ўтаган ваи шонилган қўшинлардан ҳисобланувчу Саккиз байроқ қўшинларининг чегараланган сариқ байроғига мансуб.

Фук'анганнинг отаси, император Сяохианчуннинг укаси Фуҳенг император Сянлун ҳукмронлигининг ўрта йилларида давлат катта вазири бўлиб ишлаган. Фук'ангган Сянлун ҳукмронлиги даврида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, генерал-губернатор , Лиангжианг вице-қироли ва Лианггуанг вице-қироли сифатида ҳам фаолият олиб борган. Фук'ангган ўз даврида ҳарбий фаоллиги ҳамда жасоратлари туфайли Син сулоласининг ишончли ҳарбий йўлбошчиларидан бирига айлана олган эди. Кейинги фаолияти давомида у кўплаб ҳарбий юришларда иштирок этиб, кўпида тенгсиз ғалабаларни қўлга киритади.
Фаолияти
Салар Жаҳрийя сўфий қўзғолони 1784-йилда Фук'ангган томонидан Агуи ва Ли Шияо Гансу билан биргаликда бостирилди. Хешен қўзғолон пайтида эса муваффақияцизлиги учун чақириб олинди.
1787-йилда Тайвандаги Лин Шуангвен қўзғолонида Син ҳукуматига қарши 300000 киши қатнашди. Мана шундай вазиятда Син ҳукумати Фук'ангган ёрдамига таянишга мажбур бўлди. Фук’анган 20 минг қўшинга қўмондонлик қилиб, қўзғолонни бостирди. 1790-йилда Непал Гуркҳа армияси Тибетга бостириб кирди ва 8-Далай Лама Жампҳел Гяцо Лхасадан қочиб, Син ҳукуматига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Император Сянлун Фук'ангганни Тибет юришининг бош қўмондони этиб тайинлади ва Фук'ангган Нувакотга етиб боргунча душманлар ҳужум қилди ва ўз қўшинларини ҳимоя қилишга интилиб, Хитой-Непал урушида музокаралар олиб борди[2].
Даражалари
- 1776–1784: Учинчи даражали 三等嘉勇男)
- 1784-1787: Биринчи даражали 一等嘉勇侯)
- 1787–1793: Биринчи даражали 一等嘉勇公)
- 1793–1796: Дюк Зҳонгруи 忠銳嘉勇公)
- ўлимидан кейинги унвони: Иккинчи даражали шаҳзода 嘉勇郡王)
- ўлимдан кейинги исм: Wенхианг (文襄)
Манбалар
- ↑ Анонймоус 1795, с. 84
- ↑ „Непал анд Тибетан cонфлиcт“. Оффиcиал wебсите оф Непал Армй. 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-апрел.