Фумароллар (итал. Фумарола) — Ер қаъридан қайноқ вулкан газлари ҳамда суюқ ҳолатга айланган сув буғлари оқиб чиқадиган ёриқ ва тешиклар. Магмадан ажралиб чиққан қайноқ газлар (Н2О, ҲCЛ, ҲФ, СО2, CО2, CО, Ҳ2С ва бошқалар) бирламчи, ҳали совиб улгурмаган лава окимлари ва пирокластик ётқизиқлардан чиққан газлар и к киламчи фумароллар лар дейилади. Фумароллар кратерларда, вулканнинг юқори ва пастки қисмларида бўлади. Фумароллардан газларнинг чикиши босим остида содир бўлиб, овоз чиқариб туради. температура пасайиши билан сув буғлари суюқ ҳолатга айланади; термодинамик шароитга боғлиқ ҳолда, унда бирга ажралаётган баъзи газлар ҳамда ёнатрофдаги жинслар билан реаксияга киришиш натижасида ҳосил бўладиган ва Ер юзасига кутарилаётганда бирга олиб чиқилган газ ва моддалар эрийди, ҳаракатдаги вулканлар рнида гидротермал эритмалар ҳосил бўлади. Денгиз остида вулканик газларининг отилиб чикиши сув ости фумароллар дейилади.