Фючерс битими - товар ёки фонд биржаларида тузиладиган битим шакли, товарни ( жумладан, қимматбаҳо қоғозларни) сотиш мажбуриятини ва унинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олган томонлар ўртасида тузилган муддатли стандартлашган битим. Бундай битим муайян вақтдан сўнг амалга оширилади. Фючерс сотувчисининг зиммасига қимматбаҳо қоғоз ёки товарни етказиб бериш киради. Фючерс битими - форвард битимининг тури, лекин ундан ўзининг стандардлаштирилганлиги билан фарқ қилади. Фючерс битими савдоси махсус фючерс биржаларида амалга оширилади. Фючерс битимида белгиланган нарх фючерс нархи деб номланади. Биржа туфайли фючерс битимининг сотувчиси хоҳлаган вақтда уни қайта сотиб олиши мумкин. Фючерс битимларининг ликвидлиги уларни форвард битимларидан афзал қилади. Стандартлаштириш фақат биржалар белгиланган шартларга амал қилувчи битимлар билан савдо қилиш мумкинлигини англатади ( контракт ҳажми, савдо бирлиги етказиб бериш санаси, контракт нархларининг минимал ҳаракати).

Барча битимлар ҳар бир контрактни кафолатловчи клиринг палаталар орқали амалга оширади. Фючерс битими мажбуриятларини тугатишнинг ягона имконияти - худди шундай битимни сотиш ёки сотиб олиш. Камдан-кам ҳолларда битимлар ҳақиқий етказиб бериш билан тугалланади.

Валюта фючерс шартномаси – бу харидор ва сотувчи о’ртасида келажакда валютани етказиб бериш (етказиб бериш фючерслари) ёки молиявий натижани позиция эгасининг ҳисобвараг’ига тушириб бериш (ҳисоб-китоб) то’г’рисидаги шартнома.

Ушбу инструментнинг жорий этилиши ички валюта бозори иштирокчилари учун янги имкониятларни яратиб беради — улар о’зларини валюта хатарларидан ҳимоя қила оладилар ва нархларнинг о’згариши натижасида фойда олиш имкониятига эга бо’ладилар. Бу яқин келажакда Ўзбекистонда тўлақонли деривативлар бозорини яратишга ёрдам беради.

Фючерслар ва форвардлар молия бозори инструментларидир. Ушбу шартномаларнинг иккала тури ҳам амал қилиш муддатига эга. Уларнинг ҳар иккисини бирлаштириб турадиган умумий ҳамда ажратиб турадиган фарқли жиҳатлари мавжуд. Форвард шартномалари келажакда ҳақиқий актив — товар, валюта ёки қимматли қог’озлар иштирокида битимни амалга ошириш учун биржадан ташқарида тузилади. Бундай шартномаларда томонлар дарҳол келажакдаги операциянинг нархини, муддатларини ва бошқа шартларини аниқлаштириб олади. Форвард келгусида нархларнинг о’згаришидан муҳофаза қилади.

Фючерслар – стандартлаштирилган форвард тури деб ҳам аталади. Ҳар бир фючерс шартномаси учун биржа муайян стандартларни ишлаб чиқади. Ушбу инструментларда асосий активнинг ҳажми, шартномани бажариш санаси, активни етказиб бериш жойи ва ҳатто усули қайд этилади. Томонлар мустақил равишда фақатгина нархларни белгилайдилар.

Бунда, биржа ҳар икки томон учун битим мажбуриятлари бажарилишини кафолатлайди.

Шунингдек, фючерс битимини тузиш учун иштирокчи битимнинг то’лиқ миқдорини киритиши шарт эмас, фақат унинг савдо ҳисобвараг’ига дастлабки маржага тенг миқдорни киритиши лозим бо’лади. Дастлабки маржанинг ҳажми фючерс шартномаси суммасининг 5-10% миқдорида белгиланади.

ЎзМЕ О'збекистон Миллий Энсиклопедияси