Gʻildirak

Ғилдирак турли машиналарда механик иш бажарувчи, ўз ўқи атрофида айланувчи доирасимон ускунадир. Ғилдирак сирпанмай ҳаракатланиш, демакки, нисбатан камроқ куч сарфлаш имконини беради. Одатда транспорт воситаларида қўлланади. Ба’зан айланувчи доирасимон ҳар қандай жисмларни ҳам ғилдирак деб аташади.
Ғилдирак — машина ва механизмларнинг айланма ҳаракатни узатиш ёки бошқа ҳаракатга ўзгартириб бериш учун хизмат қиладиган детали. Гупчакка ўрнатилган диск ёки спи-сали чамбарак шаклига эга. Ғилдирак машина ёки механизм ўқида эркин айланиши еки унга маҳкамлаб ўрнатиб қўйилиши (ўқ билан бирга айланиши) мумкин.
Ғ. инсониятнинг илк кашфиётларидан бири. У тахминан милоддан аввалги 4 мин-гинчи йиллар ўрталаридан олдин маълум (Месопотамия). Суриладиган юк остига қўйиладиган ёғоч ғалтакмолани илк Ғ. деб ҳисоблаш мумкин. Дастлабки Ғ. тўғридан-тўғри ўққа ўрнатилган дискдан иборатбўлган. Милоддан аввалги 2 мингинчи йилларга келиб Ғ. анча такомиллашди: аввал спицали, кейинчалик гупчакли ва қайрилма гардишли Ғ.лар яратилди, кейинчалик Ғ. мустаҳкамлигини ошириш мақ-садида темирдан ясалган гардишлар қўллана бошланди. Дастлаб, Ғ. фақат пишиқ ёғочдан ясалган ва, асосан, арава, чархпалак; замбилғалтак (қаранг Замбия) учун ишлатилган. Ўзбекистон ҳудудида Олтинтепа қад. шаҳар ҳаробасидан топилган 4 Ғ.ли (тегарчикли) сопол араванинг милоддан аввалги ИВ—ИИ асрларга оидлиги аниқланган. техника ривожланиб, автомобил, вело-сипед ва паровоз пайдо бўлгач, шинали ва темир Ғ.лар ишлатила бошлади. Ғ. фақат транспорт воситаларининг ҳам таянчи, ҳам ҳаракатлантириш воситасигина бўлиб қолмай, балки кулолчиликда, тегирмонлар, турбиналар, станоклар ва бошқаларда ҳаракатни бир турдан иккинчи турга айлантириш ёки тезлигини ўзгартириш учун ҳам қўлланади (қаранг Тишли ғилдирак).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |