Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич (1964-йил 21-апрел, Фарғона вилояти) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2020-йилдан). 2016-йилдан 2022-йилгача Сирдарё вилояти ҳокими. 2022-йилдан Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси.

Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич
Файл:Ғофуржон Мирзаев.пнг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Мансаб даври
2022-йил 22-ноябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Шерзод Қудбиев
Сирдарё вилояти ҳокими
Мансаб даври
2016-йил 15-декабр – 2022-йил 22-ноябр
Ўтмишдоши Ойбек Ашурматов
Вориси Акмалжон Маҳмудалиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1964-йил 21-апрел (1964-04-21) (62 ёш)
Фарғона вилояти, ЎзССР
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ҳаёти

Таълим

1990-йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2000-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

Ғофуржон Мирзаев 1990—1994-йилларда Боғдод дон маҳсулотлари комбинати созловчиси, автоматика муҳандиси, раис ўринбосари, 1994—1997-йилларда Боғдод тумани ҳокимининг қурилиш, саноат, транспорт ва алоқа масалалари бўйича ўринбосари, 1997—1998-йилларда „Ўздонмаҳсулот“ давлат аксиядорлик корпорацияси қурилиш, янги технологиялар ва модернизасия бош бошқармаси бошлиғи, 1998—2000-йилларда Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг Фарғона аксиядорлик уюшмаси раиси, 2000—2003-йилларда „Ўздонмаҳсулот“ давлат аксиядорлик корпорасияси қурилиш, янги технологиялар ва модернизация бош бошқармаси бошлиғи, 2003—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-назорат хизмати ҳудудий органлар билан ишлаш гуруҳи етакчи инспектори, 2011-йилда қисқа муддат Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати давлат ҳокимияти ҳудудий органлари шўбаси етакчи инспектори,

2011—2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати давлат ҳокимияти ҳудудий органлари шўбаси бош инспектори лавозимларида фаолият олиб борган.

2016-2022-йилларда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритди[1].

2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Мукофотлари

Ғофуржон Мирзаев 2019-йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди“ (2020-йил 13-январ). 2020-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2022-йил.
  2. ↑ „Ҳалол меҳнат муносиб рағбатлантирилганда…“ (2019-йил 31-август). Қаралди: 22-август 2022-йил.[сайт ишламайди]