Ғозий (тахаллуси; асл исми: Муҳаммадғозий; ХВИИИ асрнинг 2-ярми, Қўқон — тах.1818-йил, Қўқон) — ўзбек шоири.

Ғозий
Таваллуди ХВИИИ асрнинг 2-ярми
Вафоти тах. 1818-йил
Қўқон
Касби Шоир, муфтий
Danışmend Bey Zünnun
Данışменд Бей Зüннун

Ҳаёти

Ғозий ХВИИИ асрнинг ўрталарида Қўқонда таваллуд топган[1]. Ёшлигидан „Ғозий“ тахаллуси остида ўзбек ва тожик тилларида ижод қилишни бошлаган ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Қўқондаги Мадрасаи Мирда мударрис бўлиб дарс берган ва шаҳар муфтийси бўлган. У Акмал Хўқандийнинг яқин дўсти бўлган ва Фузулийни ўзига устоз билган. Ғозий 1818-йилда Қўқонда вафот этган[1].

Ижоди

Шеърларининг мазмуни билан ҳам, дунёга, атроф-муҳитга муносабатини кўрсатишда, бадиий санъатлардан фойдаланишда ҳам Фузулий йўли, услубини қўллаган. Унинг ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Кўпроқ лирик ғазаллар, таърих-шеърлар ёзган, девон тузган. Лирик шеърларида инсон қалбининг кечинмаларини, орзу-истакларини, қувонч ва қайғуларини куйлаган, чин инсоний муҳаббат, гўзаллик ва садоқат, инсонпарварлик ва адолатпарварликни улуғлаган.

Ғозий шеърлари ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми — ХИХ аср бошларидаги ижтимоий ҳаётнинг ҳаққоний манзарасини кўрсатишга, адабий ҳаётда мавжуд бўлган турли йўналишларнинг моҳиятини тўлароқ ёритишга хизмат қилади. Ижтимоий лирикасида эса ўша даврда ҳукм сурган адолацизликдан, ҳақсизликдан, бахциз толеидан шикоят қилади („Букулди қоматим...“, „Девонамен...“ ва бошқалар). Таърих-шеърлари асосан рубоий тарзида ёзилган бўлиб, кўпчилиги шаҳар аъёнлари ва йирик амалдорларнинг вафотига бағишланган. Дидактик мавзудаги асарларида инсон фазилатларини юқори тутиш, ҳаётдаа камтар бўлиш, инсон қадрини ерга урмаслик, ўз қадр-қимматини сақлаш зарурлиги таъкидланган. Анъанавий „ширу шакар“ усулида мусаддас ва мустазод-таржеъ-бандлар ҳам ёзган; мустазодларининг айримлари оригинал усулда ёзилган.

Ғозий девонининг 4 қўлёзма нусхаси бизгача етиб келган, улар Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида (инв. №121, 6117, 2296, 11) ва Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институти Санкт-Петербург бўлимида (инв. №109) сақланади.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 

Ҳаволалар