Gʻuzor tumani
Ғузор тумани - Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Шимолдан Қамаши, Чироқчи, шарқдан Деҳқонобод, ғарбдан Қарши ва Нишон туманлари, жанубда 25 км масофада Туркманистон билан чегарадош. Майдони 2,62 минг км2. Аҳолиси 212,4 минг киши (2022). Туманда 1 та шаҳар (Ғузор), 5 та шаҳарча, 51 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 80 та қишлоқ аҳоли пунктлари бор. Маркази — Ғузор шаҳри.[1] Ёрғунчи, Совлиғор, Қўштепа, Миришкор, Халқобод ва б. қишлоқларни ўз ичига олади.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Қашқадарё вилояти |
| Маъмурий маркази | Ғузор |
| ҳоким | Суюнов Бекзод Олимович |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Аҳоли |
212 400 (2022 % ) |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 2,62 минг км2 км² |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Расмий сайти | ҳттпс://гузор.уз/уз |
| Харитада | |
|
| |
Табиати
Ғузор тумани Қашқадарё вилоятининг жануби-шарқида, Қашқадарё дарёсининг ўрта оқимида, Ғузордарё ҳавзаси, Ғузор адирлари ва тоғ олди қия текисликларида жойлашган. Ҳисор тоғларининг энг чекка жануби-ғарбидаги тармоқлари бўлган Лангар — Қораэл тоғларининг ўртача баландлиги 800– 850 м. Пачкамар сув омбори соҳилларидаги бу паст тоғлар шимоли-шарқдан жануби-ғарбга йўналган, ён бағирлари ясси бўлиб, мутлақ баландлиги 430–750 м бўлган Ғузор адирларига туташиб кетган. Адирлар замини тўртламчи давр лойсимон жинслари билан қопланган, ости шағал ва конгломерат қатламларидан ташкил топган.
Ғузор тумани ва унга туташ Қамаши, Қарши ва Нишон туманлари доирасида катта захирага эга бўлган газли ва газ конденсатли ётқизиқлар Ўзбекистондаги 5 та нефт-газли регионнинг энг бой Ҳисор олди ҳудудини ташкил этади.

Шўртан газ ишлаб чиқариш ва „Шўртангазкимё“ мажмуаларининг барпо этилиши билан уларни сел хавфидан муҳофаза этиш мақсадида туманнинг жануби-ғарбида ихотазорлар, 10 минг га ерда „Шўртангазкимё“ га қарашли махсус ўрмон хўжалиги ташкил қилинган. Иқлими континентал. Ўртача йиллик ҳарорат 16°. Январнинг ўртача ҳарорати 1,9°, энг паст ҳарорат —23°. Июлнинг ўртача ҳарорати 26,6°, энг юқори ҳарорати 46°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 285 мм. Ёғиннинг асосий қисми баҳор ва қиш фаслларида ёғади. Вегетация даври 272 кун. Туманнинг шимолий чеккасидан Қашқадарё оқиб ўтади. Шунингдек, Ғузордарё ва унинг ирмоқлари — Катта Ўрадарё ва Кичик Ўрадарёдир. Туман ҳудудида Пачкамар сув омбори қурилган. Тупроқлари оч ва типик бўз тупроклар. Ёввойи ўсимликлардан текисликларда, асосан, қорамашоқ, қўнғирбош, қорашўра, чалов, нўхатак, истаран, коврак, янтоқ, юлғун, тоғли қисмида наъматак, дўлана ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, қуён, кийик, чиябўри, паррандалардан чумчуқ, қарға, бедана, каклик, чил, калхат, бургут; кемирувчилардан сичқон, каламуш; судралиб юрувчилардан турли заҳарли ва заҳарсиз илонлар, эчкемар, калтакесаклар, сув ҳавзаларида сазан, лаққа, қорабалиқлар учрайди.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Тумандаги саноат корхоналарининг кўплиги сабабли, тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган бир қанча миллатлар бу ерда яшаб келади. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 81,1 киши. Шаҳар аҳолиси 49,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 162,7 минг киши (2022).
Иқтисодиёти
Туманда 56 саноат, қурилиш корхонаси бор, шулардан йириклари: пахта тозалаш, таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, таъмирлаш-қурилиш, „Шўртангаз“ унитар-шўба, "Шўртан газ-кимё мажмуаси" саноат корхоналаридир. Савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, автовокзал, автокемпинг, деҳқон бозори бор. Ғузор туманида 1500 га яқин фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Туман қишлоқ хўжалиги, асосан, пахтачилик, ғаллачиликка ихтисослашган, қўйчилик (жумладан, қоракўл қўйлари), қорамолчилик, паррандачилик ҳам ривожланган. Йилига қарийб 13 минг қоракўл тери тайёрланади. Тумандаги экин майдонларининг 12,3 минг га ерига пахта, 26,7 минг га ерига дон, шунингдек, сабзавот, картошка, озуқа экинлари экилади. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 32,9 минг қорамол, 259 минг қўй ва эчки, 55 минг парранда, 1,2 минг йилқи боқилади (2003).
Ижтимоий соҳа
79 умумий таълим мактаби (40 мингдан зиёд ўқувчи), 3 лицей ва 8 касб-ҳунар коллежи (жами 1700 ўқувчи) бор. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона, фелдшер-акушерлик, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўл ўтказилган. Қарши — Китоб темир йўл, унинг Шўртанга борувчи 15 км га яқин тармоғи, Тошкент — Термиз автомагистралининг (М-39) бир қисми, Қарши — Ғузор, Шаҳрисабз — Қарши ва бошқа йўналишлари бўйича автомобил йўллари ўтказилган. Ғузор шаҳридан Қарши шаҳрига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.
______________________________________________________________________________________
Г`узор дарёси ҳавзаси ҳақида тайёрланган БМИ ма`лумотлари. Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти Мелиоратив гидрогеология ё`налиши талабаси Тог`аев Шоҳруҳ ва илмий раҳбар Гидрология ва экология кафедраси ассистенти Ҳакимов Шерзод билан бирга АрcГИС дастуридан фойдаланиб тайёрланган.
Ҳокимлар
Туманга мустақиллик йилларидан бери қуйидаги шахслар ҳокимлик қилиб келмоқда:
- Яраш Нуриллаев (1992—1996) Бегимқул Эшқобилов (1996—1998)
- Хўжам Қодиров
- Холбобо Бозоров
- Шомурод Донаев (2007—2017)
- Фозил Қулматов (12.03.2017-08.02.2018)
- Садулла Бобоқулов (27.08.2018-10.04.2020)
- Суюнов Бекзод Олимович (10.04.2020-ҳозирги вақтга қадар)
Манбалар
- ↑ Латиф Эрдонов, Абдуляа Маматов. „Ғузор тумани“ ЎзМЕ. Ғ-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-08-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |