Ғаллаорол — Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти[1] Ғаллаорол туманидаги шаҳар (1973-йилдан), туман маркази. Транспорт йўли стансияси мавжуд. Вилоят маркази (Жиззах шаҳри[2]) дан 30 км ғарбда жойлашган. Тошкент — Самарқанд темир йўл, Катта Ўзбекистон тракти ёқасида. Аҳолиси 23 минг кишини ташкил этади (2005). Пахта тозалаш, ғишт, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш, сутни қайта ишлаш заводлари, парран-дачилик фабикаси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. кичик, ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, қўшма корхоналар фаолият кўрсатади.

Ғаллаорол
шаҳар
40°01′17″Н 67°35′51″Э / 40.02139°Н 67.59750°Э / 40.02139; 67.59750
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Жиззах вилояти
туман Ғаллаорол тумани
Аҳолиси
23 110
Вақт минтақаси УТC+5
Gʻallaorol xaritada

Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, клуб муассасалари, Хотира боғи бор. Стадион, спорт заллари, спорт майдончалари ва бошқа спорт иншо-отлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Ғаллаоролдан Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва бошқа шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Тошкент — Самарқанд электр поезди шаҳар ҳудудидан ўтади.

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/Жиззах_вилояти
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-феврал.