Ғорларнинг бир тури — лава қувури. Ҳаwаии, 2006.
Ғор.

Ғор - одам сиғадиган даражада кенг табиий тешикдир. Ғорлар ер қобиғида (ер остида ёки тоғларда) емирилиш натижасида ҳосил бўлади. Сунъий ғор грот дейилади.

Ғор — Ер пўстининг юқори қатламларида вужудга келган бўшлиқлар. Ғорнинг вужудга келиши учун муайян шароит бўлиши лозим. Сувда осон эрийдиган тоғ жинслари (оҳактош, доломит, гипс) ва тузларнинг эриши ва ювилиб кетиши ёки суффо-зия ва абразия оқибатида вужудга келади. Шунингдек, тектоник ёриқлар оқибатида, музликларнинг эриши ва бошқа ҳаракатлар натижасида ҳам ҳосил бўлади. Ғор катталиги ва чуқурлигига кўра хилма-хил. Ғор горизонтал ва вертикал ҳолатда бўлиши, узунлиги ҳам бир неча м дан юзлаб км га етиши мумкин. Ба’зан кўп қаватли ғорлар ҳам учрайди. Энг йирик ғор карст ғорларидир. Ғор мураккаб йўлаклар ва заллардан иборат бўлиб, бир ёки бир нечта оғзи бўлиши мумкин. Оҳактош орасида пайдо бўлган карст Ғорда сталактит ва сталагмитлар, устунлар. тош пардалар бўлади. Ғор тубида дарё ва кўллар учрайди. Ғорнинг фаунаси ўзига хос. Дунёдаги энг йирик Ғор — Мамонт ғори, шунингдек, Франсиядаги Пер-Сен-Мартен ва Берже, АҚШдаги Карлсбад юрлари, Постойнс-ка-Яма ва бошқа Тош даврида ва ундан олдин ҳам ибтидоий одамлар Ғорларда яшаган, улар учун турар жой бўлиб хизмат қилган, мас. Тешиктош юри. Ўзбекистон тоғларида оҳактошнинг мавжудлиги Гор ҳосил бўлишига кулайлик яратади: Амир Темур. Оламтош ғорлари ҳам катта ғор ҳисобланади. Ғорда ўша муҳитга мослашган турли ҳайвонлар (ғор фаунаси) яшайди. Ғорни ғоршунослар (спелеология фани мутахассислари) ўрганади.

Ғорларни спелеология фани ўрганади.

Яна қаранг

Манбалар