Ғоя — инсон тафаккурида вужудга келадиган, жамият ва оламларни мақсад сари етаклайлиган фикр. Унда оламни билиш ва амалий ўзгартириш мақсадлари уларга эришиш йўллари ва воситалари мужассам бўлади. Фацафа тарихида Ғ. турли маъноларда қўлланган. Демокрит атомдарни. Пктюн модиий бўлмаган, конкрет нарса ва ҳодисалардан ташқарида бўлган идеал моҳиятни Ғ. деб ҳисоблаган. Форобий „фозил жамият“, Навоий „адолатли жамият“ Ғ.ларини илгари сурганлар. 17 −ХВИИИ асрларда Ғ. тушунчаси билиш назарияси билан боғлаб изоҳланган. Шу асосда Ғ.ларнинг келиб чиқиши, билишнинг турли даражалари. шакллари билан алоқаси. умуман билиш жараёнида тутган ўрни масалалари таҳлил қилинган. Янги даврда \\.Кант Ғ.ларни ақт тушунчалари сифатида асослашга ҳаракат қилган. Фихте фикрича, Ғ. „мен“ нинг мақсадидан иборат. Гегел фалсафасида Ғ. тараққиёт жараёнини ўзида тўла гавдалантирадиган моҳият сифатида талқин этилган.

Тажриба натижатари Ғ.да умумлашади ва шу маънода билим шаклига айланади. Ғ. нарса ва ҳодисаларнинг фақат мавжуд хусусиятларини эмас, балки уларнинг ривожланиш тенденсияларини. келажакдаги ҳолатларини ҳам ифода этади. СҲу нуқтаи назардан қараганда, Ғ. амалиётга жорий қилса бўладиган билимдан иборат. Демак. Ғ. билиш ва амалий фаолият ўртасида фаол боғловчи ҳисобланади ва у барча янги нарсаларни яратишнинг асосидир. Фанда эса Ғ. мавжуд билимларни синтез қилиш, умумлаштириш ва қатъий тартибга солиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу, аввало, ҳар қандай тахминлар, тамойиллар ва тасаввурларни бирлаштириб, яхлит тизим ҳолига келтиради ва кашф этилаётган қонунлар, илмий назарияларнинг ўзагини ташкил этади.

Ғ. фалсафий тафаккур доирасида хилма-хил маъноларда талқин этилган тушунчалардан биридир. Бугунги кунда фалсафий тафаккур эришган натижаларга таяниб, Ғ.нинг моҳияти, гносеологик мақоми тўғрисида муайян умумий хулосаларга келинган.

Илмий факт, муаммо, фараз, назария каби воқеликни акс эттириш, илмий билишнинг ўзига хос шакли, янги билим ва парадигма (система) сифатида чиқадиган Ғ.да воқелик бундан кейин қай йўналишда ўрганилиши зарурлиги ҳақидаги кўрсатма, мақсад ботиний тарзда мужассамлашган бўлади ва шу туфайли у улкан йўналтирувчилик ролини ўтайди. Илмий Ғ.га хос бўлган хусусиятлар қараб чиқилганда Ғ.нинг тарихий тараққиётдаги ўрни янада ой-динлашади. Ҳар қандай Ғ. каби илмий Ғ. ҳам улкан йўналтирувчилик ролини ўтайди. Мас. атомларнинг мавжудлиги ҳақидаги Ғ. асрлар давомида илмий изланишларни уни топиш, хусусиятларини тадқиқ этиш, дунёнинг тузилишидаги ўрнини аниқлашга йўналтириб келди. Натижада атом кашф қилинди. Бу кашфиёт оламнинг тузилиши тўғрисидаги тасаввурларнинг бутунлай ўзгаришига олиб келди. Аммо илм-фан тараққиётида салбий из қолдирган ғайриилмий Ғ.лар ҳам бўлган. Мас, ўз даврида кибернетика ва генетиканинг „сохта фан“лигини асослашга қаратилган Ғ.нинг устувор бўлгани бу фанлар ривожини бир неча йилга орқага суриб юборди. Илмий Ғ.лар тараққиёт омилига айланиши учун маълум шарт шароит бўлиши керак, яъни жамиятнинг умумий билим даражаси юзага келган янги билимни қабул қилишга тайёр бўлиши ҳамда уни текшириб кўриш, тасдиқлаш ёки инкор этиш имконияти — қуроллар, воситалар. молиявий ресурсларга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда у маълум маданий-маърифий ҳодиса сифатида қолиб кетади. Ғ.нинг воқеликка мос келиши муҳимдир.

Ижтимоий Ғ. илмий Ғ.дан фарқ қилиб, одамларни уюштирувчилик хусусиятига ҳам эга, шу билан бирга у жамият ҳаётига бевосита таъсир ўтказа олади. Бунда Ғ. ижобий ёки салбий рол ўйнаши мумкин. Ўзбекистонда мустақиллик даврида миллий истиқлол Ғ.си консепсияси ишлаб чиқилди.

Ғ. ният, режа маъноларини ҳам англатади.