Ғуломлар (араб. — бола, йигит, қул) — 1) ўрта асрларда мусулмон мамлакатларидаги қуллар; 2) Аббосийлар халифалигида халифа Маъмун даври (813—833) да чет эллардан сотиб олинган ёш қуллар (асосан, турклар)дан тузилган отлиқ гвардия (қаранг Мамлуклар); 3) ўрта асрларда Усмонли турк империялист зодагонлар кўнгилли қўшинининг аскарлари; 4) Деҳли султонлигида турк қул навкарлари ҳамда улар орасидан чиққан Деҳли султонлари (1206-90).