Германия Демократик Республикаси (ГДР) — 7-октябр 1949-йилда Германиянинг совет қўшинлари томонидан оккупация қилинган ҳудудларида ва Берлиннинг шарқий (совет) қисмида тузилган социалистик давлат. Республика 1990-йилнинг 2-декабрига қадар мавуд бўлган. Германия демократик республикаси (олмонча: Деуцче Демократисче Републик ), ГДР —Марказий Европадаги давлат (1990-йил 3-октябргача мавжуд бўлган).

ГДР байроғи
GDR bayrogʻi
Асосий маълумотлар
Расмий тил немис (де)
Пойтахти Шарқий Берлин
Ҳудуди 108 178 км
Аҳолиси 20.23 миллион (2024)
Аҳоли зичлиги 155 киши./км?
Пул бирлиги ГДР маркаси
Давлат мадҳияси Возрождённая из руин
Миллий байрами 7-октябр
Тел. префикслар +37 (ишламайди)
Интернет-домени .дд (фойдаланилмаган)

ГДР дунё харитасида
Lage der DDR

Тарихи

ГДР Шарқий Германия ҳудудида 1949-йил 7-октябрда ташкил этилди. Унинг пойтахти Берлин шаҳри эди. Германия Бирлашган социалистик партияси (ГБСП, 1946-йилда тузилган) икки раисидан бири В. Пик (иккинчи раиси О. Гротевал эди) бу давлатнинг президенти бўлди. ГДР собиқ СССР бошчилигидаги Варшава шартномасининг фаол аъзоларидан бўлган. Ташқи сиёсатда собиқ Совет Иттифоқи изидан боради. Ички сиёсатда хусусий мулкчиликни тугатиб, социализм қуриш ниятини эълон қилади.

Қулаши

Аввалига кўпгина немислар фашизмга қарши бўлган ўз давлатини барпо этишда бажонидил қатнашди. Бироқ, буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт, махфий полиция ва ГБСПнинг танҳо ҳукмронлиги аста-секин аҳолининг бу давлатдан ҳафсаласини пир қила бошлайди. Социалистик режали хўжалик собиқ ГДРдаги кишиларни шахсий ташаббус ва мустақилликдан батамом маҳрум этади, иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш ўрта қатлам тугатиб юборилади, омилкорлик ва меҳнат фаоллиги фалаж қилиб қўйилади. Иқтисодиётдаги меҳнат унумдорлиги ғарб андозаларига нисбатан паст эди. 1979-йилда бу кўрсаткич ғарб даражасининг 46% ни ва 1989-йилда 30-40% ни ташкил этади. Турмуш даражаси, уй-жой таъминоти паст эди. Мана шуларнинг ҳаммаси ГДР аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди. Фуқароларнинг ГФРга қочиб ўтиш ҳодисалари оммавий тус олди. Аҳолининг ижтимоий соҳада кўпроқ эркинлик бериш ва, ниҳоят, ғарбий қардошлар билан бирлашиш ҳақидаги талаблари кучайиб борди. 1989-йил кузида ГДРда ўткир ижтимоийсиёсий танглик вужудга келди. Берлинни ва, умуман, немис миллатини иккига бўлиб турган Берлин девори қулатилди. Натижада ГБСП раҳбарияти истеъфога чиқади (1990-йил февралда ГБСП Демократах социализм партиясига айлантирилади).

Бирлашиш

Янги ҳукумат Германияни бирлаштириш масалалари юзасидан ГФР ҳукумати билан музокара бошлади. 1990-йил май ва август ойларида имзоланган иккита давлат шартномасида ГДРни ГФРга қўшиш шартлари баён этилди. Ўша йил 12-сентябрда Москвада собиқ СССР, АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия ва иккала Германия вакиллари томонидан Германия бирлиги масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисидаги шартнома имзоланади. Унда Германияни бирлаштиришга оид масалаларнинг бутун мажмуи ҳал этиб берилади. ГДР, ОФР ҳокимият органи — Халқ палатасининг қарорига биноан 1990-йил 3-октябрда ГДР ГФРга қўшилади ва натижада ягона Германия давлати ташкил топади.[1][2][3][4]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ ҳттп://www.ддр-им-www.де/
  3. ↑ ҳттп://ддр-гесчичте.де/
  4. ↑ „архив нусхаси“. 2006-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 6-сентябр.