Габриэл Липпманн (1845.16.8, Холлерих, Люксембург — 1921-йил, 7-декабр, "Франсия" пароходи) — франсуз физиги, Париж Фанлар академияси аъзоси (1886). Ёруғлик интерференсиясига асосланган рангли фотография усулини (1891) ва интеграл фотография усулини ишлаб чиққан (1908). Ер магнетизми, механика масалаларига багишланган жуда кўп ишлар унинг номи билан боғланган. Электр-капилляр ҳодисасини, маятник ва камертон тебранишини, кварсда пезоэлектрик эффект қайтувчанлиги ҳодисасини, галваник элементлар қутбланишини текширган. Нобел мукофоти лауреати (1908)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил