Раҳимов Ғофур Раҳимович (1929-йил 1-феврал, Андижон шаҳри, Ўзбекистон ССР – 2018-йил 19-сентябр, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон) – ўзбек ҳуқуқшуноси, давлат ва жамоат арбоби. 1985—1994-йилларда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлган[1][2].

Раҳимов Ғофур Раҳимович
Рахимов Гафур Рахимович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири в.б.
Мансаб даври
1991-йил 25-августдан – 1991-йил 16-сентябргача
Ҳукумат бошлиғи Шукрулло Мирсаидов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Вячеслав Камалов
Вориси Зокир Алматов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1-феврал 1929-йил
Андижон шаҳри, ЎзССР
Вафоти 19-сентябр 2018-йил(2018-09-19)
(89 ёшда)
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Мукофотлари 2-darajali Shon-sharaf ordeni Андоза:Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил «Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»
Хизмат йиллари 1951—1994
Унвони Генерал-маёр

Биографияси

1944—1947 – Андижон шаҳридаги „Ватан учун“ артели ишчиси.

1951-йилда Тошкент милиция мактабини тамомлаган.

1959-йилда Андижон университетининг юридик факултети магистратурасини тугатган.

1951—1952 – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси социалистик мулкни талон-торож қилинишига қарши кураш бўлими тезкор вакили.

1952—1961 – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси социалистик мулкни талон-торож қилинишига қарши кураш бўлими катта тезкор вакили.

1961—1967 – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси социалистик мулкни талон-торож қилинишига қарши кураш бўлими бошлиғи.

1967—1969 – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи.

1969—1979 – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

1979—1983 – Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

1983—1985 – Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 1983-йил 2-июл куни генерал-маёр махсус унвони берилган.

1985—1991 – Ўзбекистон ССР ички ишлар вазирининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи. 1990-йил 8-июн куни Ўзбекистон ССР президенти фармони билан Андижон вилоятида фавқулодда ҳолат коменданти этиб тайинланган[3].

1991—1993 – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – тезкор қидирув хизмати бошлиғи. Айни вақтда, 1991-йил 25-августдан 16-сентябргача ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган[4].

1993—1994 – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи.

1994-йил 7-майда истеъфога чиққан ва шу кундан бошлаб умрининг охиригача ички ишлар вазирлиги фахрийларни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси бўлган[5].

2018-йил 19-сентябр куни 89 ёшида вафот этган. Чиғатой қабристонига дафн этилган[6][7][8].

Мукофотлари

Ғафур Раҳимов Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов билан хотира ва қадрлаш куни мустақиллик майдонида. 2006-йил 9-май

1969-йилда Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан таъсис этилган медал билан мукофотланган.

1977-йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.

1981-йил 8-декабрда „Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган юрист“ фахрий унвони берилган.

1992-йил 28-августда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган[9].

1994-йилда Шуҳрат медали билан мукофотланган.

1999-йил 1-февралда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан 2-даражали Шон-шараф ордени берилган.

2004-йил 1-февралда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист фахрий унвони берилган.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 5 йиллиги (1996), 10 йиллиги (2001), 15 йиллиги (2006), 20 йиллиги (2011), 25 йиллиги (2016) эсдалик нишонлари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 5 йиллиги (1997), 10 йиллиги (2002), 15 йиллиги (2007), 20 йиллиги (2012), 25 йиллиги (2017) эсдалик нишонлари билан мукофотланган.

Яна қаранг

Манбалар