Гагауз тили — гагаузлар тили. Туркий тилларнинг жан.-ғарбий (ўғуз) гуруҳига мансуб. Молдавия ва Украинанинг жанубийда, Шимолй Кавказ, Руминия, Шим.-Шарқий Болгарияда тарқалган. Гагауз тилида гаплашувчиларнинг умумий сони 220 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Бу тил лексикасида болгар, рус, молдаван каби қўшни тилларнинг таъсири бор. Гагауз тили фонетикаси-даги асосий хусусият — иккиламчи чўзиқ унлилар мавжуд бўлиб, дифтон-глашувнинг юзага келиши ва сўз бо-шида юқори ва ўрта кўтарилишдаги унлилар олдидан ундошларнинг "й" лашувидир. Кўпгина ундошлар олд катор унлилар билан ёнма-ён келганда юмшайди; гапда сўзлар эркин тартибда келади. Ёрдамчи сўзлар воситасида бирикма ҳосил қилиш ривожланган. Гагауз тилининг асосан чодирлунгқумрат (марказий) ва вулканешт (жан.) лаҳжалари бор. Гагауз тилининг ёзуви 1957 йилдан қабул қилинган, кириллрус графикасига асосланган. Алифбога фонетик талабга кура "а", "б", "у" ҳарфлари қўшилган.[3]

Гагауз тили
Миллий номи Гагауз дили, Гагауз дили
Мамлакатлар  Молдова
 Украина
Расмийлик ҳолати  Гагаузия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 489 000 (балканлик гагаузлар билан)[1][2]
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Ўғуз гуруҳи
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-2 тут олтой тиллари учун
ИСО 639-3 гаг

Гагауз тили — гагаузларнинг тили. Туркий тилларнинг Ўғуз гуруҳига киради. Асосан Молдованинг Гагауз Ери автономиясида кенг тарқалган. Гагауз тилида гаплашувчилар сони 489 000 киши. Гагауз тили турк тилига яқин. Молдовадаги 2004-йилги саноқ бўйича гагаузлар 147,5 минг кишини ташкил қилди.

Алифбоси

Кирилл Алифбоси

А а Ä ä Б б В в Г г Д д Е е Ё ё
Ж ж З з И и Й й К к Л л М м Н н
О о Ö ö П п Р р С с Т т У у Ӱ ӱ
Ф ф Х х Ц ц Ч ч Ш ш Щ щ Ъ ъ Ы ы
Ь ь Э э Ю ю Я я

Лотин Алифбоси

А а Ä ä Б б C c Ç ç Д д Е е Ф ф
Г г Ҳ ҳ И ı İ и Ж ж К к Л л М м
Н н О о Ö ö Р р Р р С с Ş ş Т т
Ţ ţ У у Ü ü В в Й й З з

Манбалар

  1. ↑ Этҳнологуэ
  2. ↑ Этҳнологуэ репорт фор лангуаге cоде: бгх
  3. ↑ "Гагауз тили" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил