Олмон мусаввири Аугуст Наттерер томонидан чизилган Мй эес ат тҳе момент оф тҳе аппаритионс номли асар, унда рассомнинг ўз галлюцинациялари тасвирланган.

Галлюцинация (лотинча: алуcинатио — хом хаёл, бемаъни, хато) — йўқ нарса ва ҳодисаларни бордек идрок этиш. Идрок этилган йўқ образлар ташқи тасвирга эга бўлиб, улар борлиқда реал нарсалар каби ўрин олади ва шу туфайли бемор буларнинг ростлигига ишонади, аслида йўқ нарсаларни кўраётган, эшитаётгандек бўлади. Руҳий ва инфексион зарарланишлар, бош мия шикастлари, алкоголизм билан боғлиқ психозларда, гиёҳвандликнинг баъзи хили, руҳий изтироб ва ҳоказо оқибатида юзага келади. Галлюцинацияни биринчи бўлиб франсуз психиатри Жеан-Éтиэнне Доминиқуэ Эсқуирол таърифлаб берган (1817). Галлюцинациялар бош мия барча фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, у фақат идрок этиш ва тасаввур қилишнинг бузилишигина бўлмай, балки беморнинг атроф муҳитга бўлган муносабати, унинг ҳиссиёти ва тафаккурларининг ҳам ўзгаришидир. Галлюцинациянинг оддий ва мураккаблиги, қайси анализаторга тааллуқлилиги, галлюцинатор образларнинг тасвири ҳамда пайдо бўлиш шароитига қараб бир неча хилга ажратилади. Галлюцинациянинг оддий хили, яъни элементар галлюцинацияга фотопсиялар (кўз олдида учқун, тутун ёки туман кўриниши) ҳамда аказмлар (қулоққа шовқин, қарсиллаган товуш эшитилиши) кириб, улар ҳар доим предмециз юзага келади. Галлюцинациянинг мураккаб хили доим предметли ва тасвирий табиатга (беморнинг кўз ўнгида унга ташланаётган ҳайвон ёки қон кўриниши мумкин) эга бўлади.[1]

Табиатига кўра (сезги аъзолари ёки анализаторлар бўйича) кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тактил ва умумий сезги, шунингдек вестибулятор ва мотор галлюцинациялар фарқ қилинади. Беморда бир вақтнинг ўзида бир нечта галлюцинация кузатилади. Мас, бемор (аслида йўқ) таниш ёки нотаниш кишиларни кўри-ши, гапларини эшитиши; гулларни кўриб уларни ушлаши ёки ҳидлаб кўриши мумкии. Галлюцинациядан императив мазмундаги эшитиш галлюцинацияи хавфли, бунда ғойибдан келган товуш беморга бирор иш (ўзини ўлдириш, овқат емаслик, уйни ёқиш, атрофидагиларга тажовуз қилиш) буюради. Асли йўқ товушга бемор итоат қилиб баъзан жиноятга қўл уриши, ўз-ўзига ёки ўзгалар жонига қасд қилиши мумкин. Галлюцинация пайдо бўлиш вақти ва шароитига кўра гипногагик (уйқу олди) ва гипнопампик (уйғониш вақтида), клиник кечишига қараб эса чин ва сохта хилларга ажратилади. Галлюцинацияни имюзшшан фарқламоқ керак. Галлюцинация кўпгина руҳий касалликларнинг ўзига хос белгиларидан ҳисобланади.

Адабиётлар

  • Халчлов, Мирқобил. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил