Гамма-терапия, (кюритерапия) — гамма нурлар таъсирида даволаш; нур билан даволашнинг бир тури. Г.-т.нинг бир неча хили фарқ қилинади: дистансией Г.-т. махсустелегамма-терапевтив мосламаларда амалга оширилади, бунда гамма-нурлар манбаи сифатида радиоактив кобалтдан (кўпроқ қизилўнгач, ўпка ва б. аъзоларнинг чуқурроқ жойлашган ўсмаларида) фойдаланилади; аппликацио н усулда радиоактив гаммапрепарат бевосита ўсмага (тери ва тери ости ёғ қаватидаги) қўйилади; тўқималар орасига Г.-т. ўтказилганда нурлантириш манбаи (игна, гранулалар) ўсмали тўқима (пастки лаб, ёноқ, ютқин ва б. аъзолар шиллиқ қавати раки)га юборилади; бўшлиқлараро Г.-т.— Г.т.нинг бу хилида радиоактив модда табиий бўшликлар (қизилўнгач, бачадон, тўғри ичакнинг хавфли ўсмалари)га юборилади; радиохирургик усулда жарроҳлик усули нур бериш билан бирга қўлланади. Г.-т. касалхона шароитида махсус аппаратлар ёрдамида амалга оширилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил