Гандҳара — қад. Ҳиндистоннинг шим.-ғарби (ҳоз. Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон ҳудудида)даги вилоят.

Ригведада қайд этилган гандҳари қабиласи номидан олинганлиги тахмин этилади. Биҳистун китобаларииа Гадара вилояти номи битилган. Мил. ав. ВИ аср охирида, ахоманийларнинг Ҳиндистондаги мулклари таркибида бўлган. Қад. ҳинд адабий ёдномаларида Гандҳара бир пайтлар мустақил давлат бўлиб, пойтахти Таксила ш.да жойлашганлиги айтилган. Мил. ав. ИВ асрдан Гандҳара Мауриялар империяси ва б. давлатлар, мил. И—ИИИ асрларда эса Кушон подшолиги таркибида бўлган. Кушонлар даврида бу ҳудудда вужудга келган юксак, ўзига хос бадиий санъат мактаби Гандҳара номи билан аталган. Бу санъат Ўрта, Марказий ва Шарқий Осиё халқларининг ўрта аср санъати тараққиётига сезиларли таъсир курсатган (қаранг Гандҳара санъати).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил