Garash
Гараш — ХХ аср бошларида Болгарияда яратилган шоколадли торт. Уни тайёрлашда ун ишлатилмаслиги билан ажралиб туради, ун ўрнига майдаланган ёнғоқ ишлтилади.
Тарих
Торт 1885-йилда, Болгариянинг Русс шаҳрига келган австро-Венгрия қандолатчиси Коста Гараш томонидан яратилган[1]. Шаҳарда у Болгария шаҳзодаси Александр Баттенбергнинг қароргоҳидан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашган Ислаж Ҳане Гранд меҳмонхонасини бошқарган ва кўпинча олижаноб шахсларни қабул қилган[2]. Таниқли меҳмонларни ҳайратда қолдириш учун Коста Гараш ўзининг машҳур тортини яратди. Тўртнинг, асл рецепти Русс давлат архивида сақланади[3].
Кейинчалик, 1900-йилда Коста Гараш Софияга кўчиб ўтди ва у ерда Панаҳ меҳмонхонасини бошқаришни ўз зиммасига олди. Биринчи қаватда қандолат фабрикаси жойлашган бўлиб, у ерда пойтахт аҳолиси Гараш бўлагига буюртма беришлари мумкин эди. Кўпчилик учун торт рецепти биринчи бўлиб Поликсена Семерджиэва ва Христо Семерджиэвнинг 1935-йилда Горная Оряховицада (1936-йилда Софияда қайта нашр этилган) нашр этилган „Замонавий қандолатчилик ва вегетариан ошхонасига амалий қўлланма“ китобида пайдо бўлди.
Пишириш
Тухумнинг оқи сариғидан ажратилади, майдаланган ёнғоқ ва шакар билан қамчиланади. Олинган массадан 5-6 та безели коржлар пиширилади. Сариёғ, тухум, шакар, какао кукуни билан шоколадли крем тайёрланади ва коржларга сингдирилган. Охирги коржни қўйгандан сўнг, торт қолган крем билан қуйилади, кокос кукуни сепилади ва 3-5 соат давомида музлатгичга қўйилади[4]. Одатда торт паст, 5 см бўлади.
Манбалар
- ↑ „нова.бг“. 2020-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ „утрорусе.cом“. 2019-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июн.
- ↑ „утрорусе.cом“. 2019-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июн.
- ↑ „Торт «Гараш»“. 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июн.
Адабиётлар
- Ангела Гарcíа, Ҳанс Геэл. Тартас дел мундо. Пенгуин Рандом Ҳоусе Групо Эдиториал, 2015 — 76-бет. ИСБН 978-84-03-51070-8.