Харлем, Гарлем — Нидерландиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Шимолий Голландия провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 148,7 минг киши (2001). Спарна каналидаги бандаргоҳ. Гулчилик раёни маркази. Экспорт учун гуллар, асосан, лола экилади. Транспорт машинасозлиги, синтетик каучук ишлаб чиқариш, парфюмерия, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Музейлар, боғлар бор. ХИВ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.