Garuda
Гаруда - ҳиндуийликда Вишну илоҳининг афсонавий, ярми-одам, ярми-бургут бўлган учар ҳайвони. Ба’зи мифларга кўра, уни ёрқин нур таратгани учун қуш қиёфасидаги қуёш деб билганлар. Шунингдек, у илонлар ва ҳар қандай ёвузликни даф қила олган. У Вишну илоҳи ва унинг рафиқаси Лакшмини осмонда олиб юрган. Гаруда Вишнунинг хаёлий чақирувига кўра пайдо бўлиб, девлар, илонларга қарши курашда унга ёрдам берган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 128.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |