Gas Project Development Central Asia
Гас Прожеcт Девелопмент Cентрал Асиа – Швейсариянинг газ хизматлари компанияси[1]. Марказий Осиёдаги газ конларида фаолият олиб боради. 2003-йил 4-сентябрда Швейсарияда давлат рўйхатидан ўтган. Раҳбари – Пҳилипп Мачлер. Бош қароргоҳи Швейсариянинг Баар шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 9-мартдаги „2017-2021-йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида“ги ПҚ-2822-сонли қарорига мувофиқ, компания ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда „Натурал Гас Стреам“ қўшма корхонасини ташкил этиш вазифаси юкланган[2]. Ўзбекистондаги йирик „Гиссарнефтгаз“ қўшма корхонасининг 45% улуши компанияга тегишли[3].
| Тури | газ хизматлари компанияси |
|---|---|
| Ишга тушган санаси | 2003-йил 4-сентябр |
| Жойлашуви | Швейсария |
| Ҳудудий хизмати | Марказий Осиё |
| Директори | Пҳилипп Мачлер |