Будда (санскритча – хотиржам, нурланган, олий ҳақиқатга эришган) – буддизмда бир неча бор қайта туғилишлар жараёнида мутлақ ҳақиқатга етишган ва бошқаларга диний нажот йўлини кўрсатишга қодир зот. Кенг маънода – ҳар бир инсон жуда кўп эзгулик қилиш, бу дунёнинг барча севимли нарсалари фойдасиз эканини англаш орқали Буддага айланиши мумкин. Буддизм пантеонида юзлаб турли Буддалар бор.

Гаутама Будда
Шакямуни
Сиддҳарта Гаутама

Будданинг биринчи ваъзини айтаётган ҳайкали — Сарнатҳ, милодий В аср[изоҳ 1]
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
Сидҳарта Гаутама

тах. 563 ёки 480 милодий
Вафоти тах. 483 ёки 400 милодий (80 ёшда)[1][2][3]
Кушинагар, Малла Республикаси (буддавий анъаналарга кўра)
Дини Буддизм
Турмуш ўртоқ(лар)и Яśодҳарā
Фарзандлари Рāҳула
Ота-онаси
Dharma gʻildiragi
Буддизм
Маданияти
Тарихи
Буддистлар
Мактаблар
Ибодатхоналар
Матнлар
Портал

Тор маънода эса – буддизм асосчиси, бу дунё ташвишларини тарк этиб, „олий ҳақиқатга эришган“ Сиддҳартҳа Гаутама (милоддан аввалги 623-544)нинг исми. Буддизмга тааллуқли китобларда Гаутама барча худолар, рухлар ва табиат кучлари устидан ҳукмрон буюк ва қудратли зот сифатида таърифланар экан, унинг босиб ўтган йўли бир эмас, бир неча ҳаётлардан иборат бўлган деб уқтирилади. Ривоятларга кўра, Гаутамани Ҳиндистон ва Непал чегарасидаги Капилавасту шаҳри подшоҳининг хотини Маҳамайя илоҳий ҳомиладорликдан туққан. Дунёга келган фарзанд шу заҳотиёқ: „Мен барча жонли махлуқларнинг энг буюгиман. Бу менинг охирги тугилишим“, деб хитоб килади. Буддизм диний китобларида айтилишича, Маҳамайя ўғли Гаутама туғилгач, етти кундан сўнг вафот қилган ва худолар осмонларидан бирида қайта туғилган.

Шаҳзода Гаутама паҳлавон бўлиб ўса боради. 16 ёшида уни Яшодҳарага уйлантирадилар. Аммо тўқ, фаровон турмуш уни қониқтирмайди, 29 ёшида Гаутама хотини ва яқиндагина туғилган ўғлини тарк этиб, сайёр дарвишлар – шраманларга қўшилади. У 6 йил Ганга дарёси қирғоқларида зохдплик билан ҳаёт кечиради ва тана фаоллигини сундириш аклнинг озишига олиб келишини англагач, 35 ёшида 4 ҳафта (ёки 7 ҳафта) давомида медитация (бутун онгини олий ҳақиқатга эришиш гоясига қаратиш) ҳолатига киради. Ниҳоят, у мақсадига эришади ва коинотнинг барча сирасроридан воқиф бўлган Буддага айланади. Будда инсоният бошига тушадиган азобуқубатлар сабабларини ўрганиш ва инсониятни улардан халос қилиш учун ҳаракат қилди. Шундан сўнг Будда 45 йил давомида қад. ҳинд давлатлари Кошала ва Магадха бўйлаб ўз таълимотини тарғиб қилади ва 80 ёшида вафот этади.

Будда таълимотининг асосий мазмуни Банорасда қилинган хутбада „тўрт олий ҳақиқат“ шаклида баён этилган. Будданинг шогирдлари ер юзида биринчи роҳиблар жамоасини ташкил этганлар. 1956-йил Будда вафотининг 2500-йиллиги тантанали равишда нишонланди. Подшо Ашока (милоддан аввалги 268—231 йиллар) амри билан тоштахтачаларга ўйиб ёздирилган матнларда Будда ҳақида баъзи маълумотлар учрайди. Будда ва унинг таълимотлари бир неча аср давомида оғизданоғизга ўтиб келган ва асосан милоддан аввалги И асрда ёзиб олинган „Трипитака“ номли муқаддас китоблар мажмуасида ўз аксини топган[4].

Изоҳлар

  1. ↑ Будда лотус ҳолатида оёқларини чалкаштириб ўтирган. Асосий релеф марказида Буддавий қонун ғилдираги бўлган дҳармачакра тасвири жойлашган, унинг ҳар икки томонида ётган кийиклар тасвирланган бўлиб, бу воқеа содир бўлган кийиклар боғини ифодалайди. Унинг қўллари бармоқлари таълим ҳолатини ифодаламоқда.
    • Саҳни (1914, сс. 70–71, Б (б) 181-боб): "Гаутама Будданинг ҳайкали (баландлиги 5 фут 3 дюйм, айланаси 2 фут 7 дюйм), Сарнатҳда биринчи ваъзини ўқиётган ҳолатда, қалин ёстиқ устида оёқларини чалкаштириб ўтирган. Ўриндиқ оёқлари безакли тарзда ишланган."
    • Эcк (1982, с. 63): "Сарнатҳ музейидаги энг машҳур ҳайкаллардан бирида Будда оёқларини чалкаштириб ўтирган, унинг тана қисмлари ўша давр иконографиясига мувофиқ мукаммал пропорсияларда ишланган. Қўллари таълим ҳолатида, кўзлари пастга қаратилган ва ярми очиқ, худди медитация ҳолатида. Боши орқасида нафис нақшлар билан безатилган доира — нимбус мавжуд."
    • Мани (2012, сс. 66–67): "Ўтирган ҳолатдаги Будда ҳайкали, Б(б) 181 — Будда таълим ҳолатида оёқларини чалкаштириб ўтирган, Гупта даври санъатининг энг нафис асарларидан бири саналади. Нимбуси иккита осмоний мавжудот ва ан’анавий услубдаги ўсимлик нақшлари билан безатилган."

Манбалар

  1. ↑ Cоусинс (1996), сс. 57–63.
  2. ↑ Норман (1997), с. 33.
  3. ↑ Пребиш (2008).
  4. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Будда“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

Буддизм унвони
Олдингиси Буддист Патриархи Кейингиси
Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Дашаватара
Кали Юга
Кейингиси