Гекситлар, НОСН2(СООН)4СН2ОН — олти атомли алифатик спиртлар; ширин таъмли рангсиз кристаллар. Сув ва спиртда яхши эрийдиган, эфирда эримайдиган органик моддалар. Гекситлар таркибида 4 та асимметрик углерод атоми бўлиб, 10 та стереоизомер ҳолида мавжуд. Гекситлар этерификацияга осон берилади; оксидланиши натижасида гексозалар ҳосил бўлади. Баъзи гекситлар (Дманнит, Д-сорбит, дулишд ва Д-идит) табиатда учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил