Генерал-губернатор - 1) 1703— 1917 йилларда Россия маҳаллий маъмуриятидаги олий мансаб. Унинг қўлида фуқаролик ва ҳарбий ҳокимият бўлган. 1775-йил Россияда бир ёхуд бир неча губерня ёки вилоят (област)лардан ташкил топган маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилиб, уларни генерал-губернаторлар бошқарган. Мас, Россия Туркистонни босиб олгандан сўнг Туркистон генералгубернаторлиги ташкил қилинган (1867). Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори этиб К. П. фон Кауфман тайинланган. 2) Британия Ҳамдўстлиги мамлакатлари таркибида бўлиб, инглиз қиролини давлат раҳбари сифатида тан олувчи айрим давлатлар (одатда, собиқ доминионлар) да инглиз қироли номидан иш юритувчи мансабдор шахс.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил