Генетта (Генетта) — йиртқич даррандалар туркумининг виверрасимонлар оиласига мансуб авлод. Бир неча тури бор. Асосан, Африка саванналарида ва тропик ўрмонларда яшайди. Европа генеттаси (Генетта генетта) Испания ва Франсия ўрмонларида учрайди. Танасининг уз. 55 см, думи 40 см ча. Анал безлари ҳидли модда ажратади. Териси калта ва майин оч кулранг жун билан қопланган, танасининг икки ёнида ҳар хил шаклдаги қора доғлари бор. Думи қора, 7—8 тача оқ ҳалқаси бор. Тунги ҳайвон; майда кемирувчилар, қушлар ва турли ҳашаротлар билан озиқланади. Баъзан уй паррандаларига ҳам ҳужум қилади. Қўлга тез ўрганади. Майда кемирувчиларни йўқотиш мақсадида уйда асралади. Мўйнасидан фойдаланилади[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Генетта“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил