Geo...
Гео... (юнонча: ге — Ер) — қушма суз таркибий қисми бўлиб. Ерга алоқадорлик маъносини ифодалайди (мас, геология, геодезия, география ва б.)ГЕОАКУСТИКА(гео... ва акустика), ер акустикаси — акустиканинг ер қобиғи тузилиши ва хоссаларини ўрганиш мақсадида эластик тўлқинларнинг ер қобиғида тарқалишини ўрганадиган бўлими. Ер остида содир бўладиган портлаш, инфратовуш ва ултратовуш ҳодисаларини ўрганади; зилзилани олдиндан айтиб бериш, ер юқори қатламларининг тузилиши ва хусусиятларини аниқлаш учун эластик тўлқинлар билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганиш (сейсмик разведка, сейсмик зондлаш, сейсмик моделлаш ва ултратовуш эхолокацияси) масалалари билан шуғулланади. Сейсмик разведка усули товуш тўлқинларининг синиш ва қайтиш хусусиятларига асосланган ҳолда ер пўстлоғида фойдали қазилма қатламларининг жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун қўлланади, тўғон, гидростансия, кўприк ва б. иншоотлар қуриладиган жойнинг қаттиқлиги ва таркиби ҳақида зарур маълумотлар беради. Ер қимирлашини олдиндан айтиб бериш учун сейсмик моделлашда ултратовушдан фойдаланилади. Шу мақсадда ултратовуш сейсмоскопи ясалган; у сейсмик масалаларни ва айрим сейсмик разведка масалаларини ҳал қилишда ишлатилади. Мас, Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институтида, Сейсмология институтида бажариладиган илмий тадқиқот ишларида Г. методларидан кенг фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |