Geodezik punkt
Геодезик пункт — координаталари маълум бўлган бирор нуктага нисбатан вазияти геодезик усуллар билан аникданадиган нукта. Г. п. координаталари (вазияти)ни аниқлашда координаталари маълум нуқта сифатида баланд жойлашган нукталар танланади. Г. п. координаталари асосан триангуляция усуллари билан белгиланади. Г. п.лардан узоқ муддат фойдаланиш мақсадида уларнинг ер сиртидаги ўрни геодезик марказ деб аталадиган махсус бетон - қуйма (монолит) билан белгилаб қўйилади. Бундан ташқари Г. п.да пирамида шаклидаги минора (геодезик сигнал) қурилади (раемгак,.). Г. п. мажмуи геодезик таянч шохобчалари дейилади. Булар давлат геодезик, маҳаллий геодезик ва план олиш шохобчаларига бўлинади. Геодезик таянч шохобчалари топографик планлар олиш учун таянч пункт бўлиш билан бирга халқ хўжалиги ва мудофаасига доир геодезик ва муҳандислик-техник масалаларни ҳал қилишда ҳам асос ҳисобланади. Масалан, давлат геодезик таянч шохобчалари маълумотларидан фойдаланиб, Ер шакли ва ўлчамлари, Ер қобиғининг ҳаракати, қитъаларнинг силжиши, океан ва денгизлар сатҳининг фарқи ва б. аниқланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |