Geodeziya
Геодезия (гео-ер ва юнонча: даио — бўламан) — Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, Ер юзасини план ва хариталарда тасвирлаш ҳамда муҳандислик иншоотларини қуришдаги қидирув ишлари, уларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда бажариладиган ўлчаш ишлари ҳақидаги фан.
Геодезия, олий геодезия, геодезия ёки топография, муҳандислик геодезияси, харитаграфия ва фототопография каби мустақил фанларга бўлинади. Ер шакли ва ўлчамларини аниқлаш, мамлакат хариталарини тузиш учун керакли бош геодезик асосни барпо этиш,уни замонавий талабларга жавоб берадиган даражада сақлаб туриш,катта майдонларда олиб бориладиган геодезик ўлчаш ишлари ташкил этиш,уларни бажариш билан олий геодезия шуғулланади. Ер юзасининг айрим бўлакларини бош режа,харита ва профилларда тасвирлашда бажариладиган геодезик ўлчаш ишлари билан муҳандислик геодезияси,Ер юзасининг катта бўлагини тасвирлаш усуллари билан харитаграфия, жойнинг бош режа ва хариталарини фотосуратлардан фойдаланган ҳолда тузиш усулларини фототопография фани ўрганади.
Қадимда ер ўлчаш ва хўжалик ишлари учун план ҳамда ҳариталар тузишда геодезиядан фойдаланишган. Мил. ав. ВИИ асрда Бобил ва Оссурияда лойдан ишланган тахтачаларга географик ҳариталар тузишган. Мил. ав. ВИ-ИВ асрларда Ернинг шарсимон эканлигини айтишган. Мил. ав. ИИИ асрда Мисрда унумдор ерларни бўлиш ва ўлчаш билан шуғулланганлар. Кейинчалик жойларни ўлчаш ва Ер ўлчамларини аниқлаш, тарх тузиш, муҳандислик иншоотларини қуришда геодезия ўлчашлар бажарилган. Мисрлик олим Эратосфен тўғри геометрик принсиплар асосида биринчи марта Ер шарининг радиусини аниқлаган. Шу даврларда Аристотел ишларида "геодезия" астрономия, ҳаритаграфия ва география билан боғлиқ бўлган билимлар тармоғи сифатида намоён бўла бошлади. Мил. ав. ИИ асрда астроном ва математиклар жойнинг географик кенглиги ва узунлиги ҳамда ҳариталардаги меридианлар ва параллеллар тўғрисида тушунчалар киритишган. Юнонистон ва Миср олимлари Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаганлар. Геодезия фани Арабистон, Хитой, Ҳиндистон ва Ўрта Осиёда ҳам тараққий этган.
ИХ аср бошларида Абу Абдулло Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, кейинчалик Абу Райҳон Беруний Ернинг ўлчамларини аниқлаганлар. Абу Райҳон Берунийнинг геодезияга оид асари "Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун жойларнинг чегараларини аниқ-лаш" — "Геодезия" илк асар бўлиб унда ҳаритаграфияга доир кўп масалалар ечилган ва геодезиянинг фан сифатида шаклланишига ана шу китоби асос бўлган. Ўша даврда халифа Маъмуннинг топшириғига биноан биринчи марта алмавсил (Мосул) ш. яқинида градус ўлчамлари бажарилиб, Ер шарининг радиуси аниқ ўлчаб топилган. Ҳоз. замон геодезия ва геодезик ишларнинг ривожланиши ХВИИ асрда қараш трубасининг ва триангуляция усулининг ихтиро килинишидан бошланган. Бурчак ўлчаш асбоби — теодолитнинт пайдо бўлиши ҳамда унинг қараш трубаси билан бирлаштирилиши триангуляцияда бурчак ўлчашларнинг аниқпигини оширади. Ер сиртидаги нуқта баландлигини аниқлайдиган барометр ихтиро қилинди, топографик ҳариталар тузишни соддалаштирувчи топографик суратга олишнинг график усуллари ишлаб чиқилди. ХВИИИ аср ўрталарида франсуз олими А. Клеро Ер шаклининг асосий назариясини ишлаб чиқди ва Ер сфероидида географик кенгликка боғлиқ ҳодда оғирлик кучининг ўзгариш қонунини асослаб берди. Тортишиш қонунининг яратилиши ва геодезик экспедицияларнинг ўтказилганлиги геодезия Ер шакли ва уни ўрганиш усуллари ҳақидаги мустақил фан сифатида намоён бўлди. Сўнгги йилларда космик геодезия ривожланган фанлар қаторидан ўрин олди, чунки ривожланган мамлакатларда геодезик ўлчаш ишларининг асосий қисми Ер сунъий йўлдоши технологияси асосида бажарилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистоннинг давлат геодезик тармоғи янги технология — Ер сунъий йўлдоши технологияси асосида қайта барпо этилмоқда. Ўзбекистонда геодезияга доир илмий тадқиқот ишлари Ўзбекистон ФА Астрономия институтида, ЎзМУ, Тошкент техника унтида, Тошкент ва Самарқанд архитектурақурилиш институтлари ва Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш интида олиб борилади (яна қаранг: Астрономия). Асосий геодезик ишларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия ҳаритаграфия ва кадастр бош бошқармаси бажаради.
Олий геодезия фанидан ернинг шакли ва ўлчамлари, унинг гравитация майдони, геодезик ва астрономик координаталар, Лаплас азимутлари ҳамда редуксия масалалари, давлат геодезик тармоқларини қуриш прициплари ва уларни қуриш усуллари, тармоқларни лойиҳалаш, уларни жойда маҳкамлаш ва тармоқ аниқлигини олд баҳолаш масалалари, юқори аниқликдаги бурчак ўлчаш асбоблари, давлат нивелир тармоқларини қуришни назарий масалалари, уларни лойиҳалаш ва аниқлигини баҳолаш, юқори аниқликдаги нивелирлар, геодезик тармоқларда дастлабки ҳисоблашларга ва Гаусс – Крюгернинг текисликдаги проэксиясида геодезик тармоқларни параметрик ва кореллата усулларида тенглаштиришнинг назарий масалалари, сун’ий йўлдош геодезик тармоқларини ривожлантириш усуллари ва технологиялари, ГПС координаталари системаси, ГПС приёмниклари ва жой нуқталари координаталарини аниқлаш масалалари о'рганилади.