Tabiiy geografik mintaqalar
Табиий географик минтақалар — географик қобиқнинг энг йирик зонал табиий географик бўлими. Ҳар бир Табиий географик минтақалар иссикдик ва намликнинг алоҳида режими, ҳаво массалари, уларнинг сиркуляцияси, биогеокимёвий ва геоморфологик жараёнларнинг кетма-кетлиги, ўсимликларнинг вегетация даври, хайвонлар миграцияси, моддаларнинг айланма ҳаракати ва бошқа хусусиятлари билан фарқ қилади. Иклим омиллари, асосан, иссиклик ва намликка боғлиқ равишда ҳар бир Табиий географик минтақалар ичида табиий географик зоналар ажратилади. Минтакалар экватордан қутбларга ва тоф этакларидан чўққиларга томон, шунингдек, паст атмосфера босимли стационар серёғин областлардан арид ландшафтли, обҳавонинг антициклон ҳолатдаги юқори босимли областлари томон ўзгариб боради.
Қуруқликда 1 экваториал ва 2 тадан субекваториал, тропик, субтропик, мўътадил, субқутбий (субарктика ва субантарктика), қутбий (арктика ва антарктика) минтақалар ажратилади. Қуруқликдаги Табиий географик минтақаларга ўхшаш минтақалар Дунё океанида ҳам кузатилади. Уларнинг жойлашган ўрни радиация баланси оқибатида келиб чиқадиган иссиқлик, буғланиш, булутлилик, сувнинг шўрлиги ва зичлиги билан, эсадиган шамоллар ва денгиз оқимлари, сувнинг вертикал сиркуляцияси, таркибидаги кислород, планктон ва организмлар миқдори билан белгиланади. Одатда, бу шароитлар кенгликлар бўйича астасекин ўзгаради, денгиз оқимлари эса Кориолис кучига мувофиқ тарзда ўз минтақа чегарасидан чиқиб бошқа минтақа хусусиятларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Шунинг учун, океанларнинг географик минтақаларини белгилашда асосий сув массаларининг конвергенсия чизиғи, қутбий ўлкаларга яқин областлардаги кўп йиллик ва мавсумий музлар ва шу каби табиий чегаралар муҳим аҳамиятга эга. Яна минтақалар тўғрисида алоҳида мақолаларга қ. (Антарктика минтакаси, Арктика минтақаси ва ҳоказо).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |