Геоид (гео... ва юн. эидос — кўриниш) — океан сувлари тинч ва мувозанатда турган пайтда юзасини қуруқлик тагидан фикран давом эттиришдан ҳосил бўлган Ер шакли. Геоид сирти Ер юзасининг ҳар бир нуқтасида шовун чизиққа перпендикуляр бўлади. Геоид устидаги қуруқлик массасининг тузилиши ва зичлигини билмай туриб геоид юзасининг шаклини аниқлаб бўлмайди. Шу боис геоид юзаси ўрнига унга жуда яқин бўлган квазигеоид (сохта геоид, геоидсимон) ишлатилади. Квазигеоид юзасини аниқ-лашда геоид устидаги қуруклик массасининг зичлигини апиқлаш шарт эмас. Бунда юзалар фарқи 2 м дан ошмайди ва геоид юзаси деб юритилади.

Адабиётлар

Геоид
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил