Geokimyo
Геокимё (гео… ва кимё) — Ернинг кимёвий таркиби, кимёвий элементлар ва уларнинг барқарор изотопларининг Ер ва турли геосфераларда тарқалиш ва бир жойдан иккинчи жойга кўчиш қонуниятларини ўрганувчи фан. Г. терминини фанга дастлаб швейсариялик кимёгар К. Ф. Шёнбейн киритган (1838). Г. ХХ аср бошланишида геология ва кимё фанлари туташган жойда вужудга кедди. В. И. Вернадский (Россия), В. М. Голдшмидт (Норвегия), А. Е. Ферсман (Россия) Г.нинг асосчилари ҳисобланади. ХХ асрнинг 1 -ярмида ўтказилган илмий тадқиқот ишлари натижасида Г. мустақил фанга айланди. Г. бўйича биринчи йирик илмий ахборотлар тўплами америкалик олим Ф. У. Кларк томонидфан бажарилган. Ўрта Осиё олимларидан Ҳ. М. Абдуллаев, О. М. Акрамхўжаев, Ҳ. Н. Боймуҳамедов, И. Ҳамробоев, А. С. Уклонский, К. И. Сатпаев, С. Т. Бадалов ва б. Г.ни янада ривожлантирдилар. Олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида Г.нинг янги тармоклари — космогео-кимё, радиогеокимё, биогеокимё, аналитик Г., физик Г., гидрогеокимё, литосфера Г.си, органик Г., литогенез Г., изотоплар Г.си, табиий жараёнлар Г.си, нодир элементлар Г.си ва б. вужудга келди. Г.нинг бу соҳалари фойдали қазилмаларни излашда назарий асослардан ҳисобланади. Г. методлари геологик методлар билан биргаликда ишлатилади. Г. океаншунослик, биология, тупроқшунослик ва б. фанларнинг маълумотларидан кенг миқёсда фойдаланади. Қуёш, Ой, юлдузлар, метеоритлар ва б. сайёралар каби Ер ҳам юздан ортиқ кимёвий элемент ва уларнинг изотопларидан ташкил топган. Элементлар Ердаги жинсларда тарқалиши, ион ва изотоплари хусусияти ва ташқи электрон қобиғининг тузилишига қараб атмофил (атом ҳолида учраши), сидерофил (темир ва темир гуруҳи элементлари), халкофил (олтингугурт ва маргимуш билан), лофил (кислородли), биофил (органик моддалар билан), гидрофил (сувда эрувчан), нейтрал (соф ҳолда), галоген о фи л (хлор ва ёд билан) гуруҳларига бўлинади. Америка олимлари Ойдаги тоғ жинсида оз миқдорда Аи, Cд, Зн, Аг, Бр, Би, Те, Со, Си, Га, Пд, Рб, Cс кимёвий элементлари борлигини радиокимёвий нейтрон-активация усули билан аниқлашган. Буларнинг тарқалиш қонуниятлари Ер куррасининг ички ва ташқи тузилиши билан чамбарчас боғлиқ. Ер курраси бир неча қават — геосфералардан иборат: 1) ташқи қават — атмосфера; 2) гидросфера; 3) биосфера; 4) литосфера — қаттиқ жинслар. Атмосфера таркибидаги карбонат ангидриди (С02) бошқа элементлар билан бирикиб, карбонат жинсларни ва минералларни ҳосил қилган. Биосферада геокимёвий жараёнлар тирик организмларнинг бевосита иштирокида бўлади. Натижада турли хил фойдали қазилмалар (нефт, газ, тошкўмир, оҳактош, диатомитлар, олтингугурт, гипс, фосфорит, темир, марганес ва б.) ҳосил бўлган. Тоғ жинсларининг нурашида ҳам микроорганизмлар қатнашади. Литосфера, мантия ва Ер ядроси кимёвий таркиби, уларда буладиган кимёвий, геокимёвий ва геофизик жараёнларига қараб бир-биридан фарқланади. Ер куррасининг ўртача таркибини асосан элементларнинг даврий системасидаги 16 элемент Ғе(39,75%), О2(27,71%), Си(14,58%) ва б. ташкил этади. Бошқа элементлар 0,2—0,5% га тенг . Кимёвий элементларнинг Ер пусти тоғ жинсларидаги ўртача миқдори (кларки)ни аниқлаш фойдали қазилмаларни излаб топишда муҳим аҳамиятга эга. Баъзи бир металлар (қўрғошин, симоб, мис, олтин ва б.) жуда оз миқдорда бўлса ҳам маълум шароитда бир жойга тўпланиб, конлар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Айрим элементлар (висмут, рений, кадмий ва б.) мустақил руда кони ҳосил қилмайди. Улар волфрам, молибден, рух рудаларида аралашма ҳолида учрайди. Бундай рудалар механик бирикма ва соф элемент ёки изоморф шаклида бўлади. Геокимёвий қонуниятларни билиш одамларнинг и.ч. амалиётида, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва қўриқлашда аҳамияти муҳим. География фанида ҳам геокимёвий йўналиш — ландшафт геокимёси ривожланмоқда. Г. соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари хорижда (АҚСҲ, Россия, Украина) ва Ўзбекистонда Геология ва геофизика институтида, Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасидаги айрим геокимё партияларида, нефт ва газ конлари геология си ва разведка килиш, гидрогеология ва муҳандислик геологияси институтларида ва олий ўқув юртларидаги махсус лаб.ларда бажарилмоқда. Бу ишлар натижасида Ўрта Осиё ва Қозоғистонда полиметалл, мис ва уран конлари топилди. Жумладан, Ўзбекистонда Олмалиқ, Мурунтов, Қушбулоқ, Қизил олма ва б. конлар. Бу конларда асосий элементлар (Аи, Си, Мо)дан ташқари нодир элементлар (Ос, Ре, Жр, Се, Та, Тл ва б.) қўшимча ҳолда учрайди. Қаҳҳор Ўринбоев, Степан Вадалов.
Яна қ.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Нефт-углеводород ва органик моддалар бурлашмасидан иборат.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |