Одимчилар (Геометридаэ) - капалаклар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. 12 минг тури маълум. Қанотлари ёйилганда 14–50 мм. Одимчилар капалагининг ранги бўғиқ кулранг, қанотлари катга, ҳартумчаси ривожланган, эркагининг мўйловлари пацимон ёки тароқсимон. Қуртларининг қорин оёклари 2 та, камдан-кам 3—4 жуфт, ҳаракатланганида дастлаб танасининг олдинги қисмини илгари суради, сўнгра орқа қисмини тортиб олади (гўё "одимлагандек" бўлади; номи ҳам шундан).

Перибатодес рҳомбоидариа

Суғорма деҳқончилик минтақаларида кўп учрайди. Одимчилар барглар орқасига, пўстлоқ ёриқларига, куртак учига биттадан ёки тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Қуртининг ривожланиши 1—2 ой давом этиб, тупрокда, тўкилган барглар орасида ғумбакка айланади. Одимчилар ўсимлик барги, куртаклари ва бошқа билан озиқланади. Асосан, бегона ўтлар орасида ва бедазорларда ҳаёт кечиради.

Кураш чоралари: бедазорларга фозалон (1,5 кг/га), хлорофоснинг ҳўлланувчи кукуни ёки техник хлорофос (1,5 кг/га), амбушнинг 25%ли эмулгирланувчи кукуни ва бошқа билан ишлов берилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил