Георгий Иванович Чиганов (1925.24.8, Қозоғистон, Каленое қишлоғи) — график рассом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Бенков номидаги республика рассомлик билим юртини тугатган (1954). Китобжурнал графикаси ва дастгоҳ графикасида ижод қилган Ч. ижодига лиризм, ёрқинлик хос; асарларида инсон кайфияти билан табиатнинг ҳамоҳанглиги етакчилик қилади. Китоб графикасида Э. Межелайтиснинг "Инсон", П. Ҳамзатовнинг "Юксак юлдузлар", Навоийнинг "Садди Искандарий" ва бошқа асарларни бадиий безаган. Ўзбекистоннинг тарихи ва ҳаётини умумлаштирувчи "Ўзбекистоннинг ёшлиги" линогравюралар туркумини; акваредда "Ўрта Осиёнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб", "Бойсун", "Шоҳимардон", "Бахмал қўшиклари", "Хива", "Тошкент тонги" каби асарлар туркумини яратди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил