Гептод (юн. ҳепта — етти ва электрод), пентагрид — етти электродли, яъни катод, анод ва бешта тўрли электрон лампа. Тўрларидан иккитаси бошқарувчи, иккитаси экранловчи ва биттаси ҳимояловчи ҳисобланади. Г. триод-гептод лампаси таркибига киради. Г. супергетеродин радиоприёмникларда юқори частота электр тебранишларни ўзгартириш ва силжитиш учун ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил