Germaniya imperiyasi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Герман Империяси (олмонча: Деуцчес Реич ) — немис давлатининг 1871-1945 йиллардаги расмий номи.
Ҳозирги вақтда „Герман Империяси“ номини фақат 1871-1918 йиллар учун ишлатишади (бу немисча Каисерреич атамасига мос тушади). Баъзида уни „Иккинчи рейх“ ҳам дейишади.
Кўпинча, 1918-1933 йилларни "Веймар республикаси" даври деб юритишади, 1933-1945-йиллар Германияси эса "Учинчи рейх" ёки „фашистик Германия“ деб номланади.
Кўпинча, 1918-1933 йилларни "Веймар республикаси" даври деб юритишади, 1933-1945-йиллар Германияси эса "Учинчи рейх" ёки „фашистик Германия“ деб номланади.
Германия империясининг асосчилари сифатида Отто фон Бисмарк ва Вилгелм И Гогенцоллерн тилга олинади. Германия империяси 1918-йилда Ноябр инқилоби натижасида Веймар республикасига айланди.
Ижтимоий-сиёсий даврлар

- Бисмаркнинг роли
- Империянинг вужудга келиши. Бунга Олмон иттифоқининг парчаланиши (1866), уч уруш (Олмон-Дания уруши (1864), Австрия-Италия-Пруссия уруши (1866), Франсия-Пруссия уруши (1870-1871)), Австриянинг Германия тарихидан чиқиши, Шимолий Германия иттифоқи 1866-1871 сабабчи бўлди
- Германия ва Пруссия ўртасидаги икки давлатчилик, олмон давлатлари орасида Пруссиянинг етакчилиги
- Империя ва уни ташкил этувчи давлатларнинг ҳукуматлари конституцион монархия бўлган.
- Империя умум сайлов ҳуқуқи (Пруссиядан ташқари!)
- 5 партияли тизим (социалистлар, чап либераллар, миллий либераллар, католик „Марказ“, консерваторлар)
- Жамиятнинг фундаментал сиёсийлаштирилуви
- Авторитар бошқарув режими, сайловлардаги алдовлар
- Жамиятнинг ҳарбийлаштирилиши
- Фаол индустриализация, аҳоли сонининг ўсиши, ғарбий ҳудудларга миграция, айниқса шарқий-герман полякларининг миграцияси
- нашриётнинг ривожланиши ва таъсири
- Университетлардаги янги замонавий фанларнинг ўтилиши
- Антисемитизм
- Ирқчилик ғояларининг ўсиши
Асосий воқеалар
- Парламентда ҳарбий бюджет учун тўхтовсиз кураш
- Парламентнинг тез-тез тарқатилиб юборилиши
- Вилгелм И ва Бисмаркга қарши суиқасдлар
- Либерал давр (1871-1879)
- Иқтисодий тушкунлик (1873-1879) (дер Грüндеркрач)
- Протексионизмга ўтиш
- Полякларнинг олмонлаштирилуви
- Социалистлар билан кураш
- 1879-йилда ички сиёсатда рўй берган „Консерватив тўнтариш“
- Ижтимоий суғуртанинг пайдо бўлиши
- Фаол ташқи сиёсат
- Намибиядаги колониялар ва 1904-1907-йилги геноцид
- Цаберн воқеаси, 1913
Тарихи

1870-йилда Франсия-Пруссия уруши (1870-1871) бошланди. Пруссия канслери Отто фон Бисмарк ва Вилгелм И уруш натижасида Франсия қудратини йўққа чиқариб Германияни битлаштиришга умид қилишган эди. Франсия императори Наполеон ИИИ эса Германиянинг бирлашувига тўсқинлик қилиб, Европадаги Франсия ҳукмронлигини сақлаб қолмоқчи эди. Шимолий Германия иттифоқи аскарлари тўлиқ ғалабага эришишди. 1871-йилнинг 18-январида Версал қасрида Бисмарк ва Вилгелм И Герман Империяси тузилганлиги тўғрисида эълон қилишди. Империяга Бавария ва жанубий олмон давлатлари каби Шимолий Германия иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар тезда қўшилишди. Австрия Германиянинг бир қисми бўлишни истамади. Франсузлар томонидан тўланган 5 миллиард франк миқдоридаги репарациялар олмон иқтисодиётининг мустаҳкам пойдевори бўлди. Бисмарк шунчаки, расмий тарзда Германиянинг иккинчи шахсига айланди.
1888-йилда Вилгелмнинг ўлимидан сўнг тахтга қаттиқ касал Фридрих ИИИ тахтга ўтирди. Иккинчи ҳукмдор атиги 99 кун ҳукм сурди. Фридрихнинг ўлимидан сўнг тахтга унинг ўғли Вилгелм ИИ ўтирди. Вилгелм тахтга ўтиришидан бироз олдин Герман Империяси Африка ва Осиёда колонияларга эга бўлди (Того, Камерун, Жануби-ғарбий Африка,Циндао порти, Англия ва Франсияга қарши Австрия ва Россия билан ҳарбий иттифоқ тузилди, армия ва флот сони кўпайтирилди. 1918-йил 9-ноябрда Герман Империясида революция бошланди ва унинг натижасида монархия ағдарилди ва Вилгелм Голландия(Нидерландия)га қочиб кетишга мажбур бўлди.
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши
Германия бирлаштирилгандан сўнг бир пайтлар мустақил бўлган давлатларнинг ҳукмдорлари ўз қудратларини сақлаб қолдилар ва фақатгина император, яъни, Пруссия қиролига бўйсунадиган бўлдилар. Шу сабабли Германияда ягона маъмурий-ҳудудий бўлиниш бўлмаган.
Бирлашган давлат таркибига қуйидагилар кирди:
- Қиролликлар:
- *
Пруссия - *
Саксония - *
Бавария - *
Вюртемберг - Эркин Ганза шаҳарлари:
- *
Гамбург - *
Любек - *
Бремен - Буюк герсогликлар:
- *
Баден - *
Гессен ва Рейн - *
Мекленбург-Шверин - *
Мекленбург-Стрелиц - *
Олденбург - *
Саксен-Веймар-Эйзенах (1877-йилдан бошлаб Саксония) - Герсогликлар:
- *
Анҳалт - *
Брауншвейг - *
Саксен-Алтенбург - *
Саксен-Мейнинген - *
Саксен-Кобург-Гота - *
Саксен-Лауэнберг (1876-йилдан Пруссия билан бирлашди) - Князлилар:
- *
Валдек - *
Липпе - *
Шаумбург-Липпе - Шунингдек:
- *
Элзас-Лотарингия
Адабиётлар
- Ҳалдер, Wинфрид: Инненполитик им Каисерреич 1871—1914, 22006.
- Ниппердей, Тҳомас: Деуцче Гесчичте 1866—1918, Бд. 2: Мачцтаат вор дер Демократиэ, 1992.
- Уллманн, Ҳанс-Петер: Дас деуцче Каисерреич 1871—1918, 1995.
Шунингдек
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Германия империяси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Википедияда «Олмония» лойиҳаси бор |
- Германская империя; Административниэ эдиници и Населениэ Земли 1900—1910 ГГ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-23 санасида архивланган)
7ауқ7йw8wхуwи1д6ҳwисушҳҳҳ
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |

