Get
Гет - яҳудийликда эр ва аёл ўртасидаги ажрим жараёни ҳамда аёлнинг собиқ эри томонидан тақдим этилган ҳужжат (ажрим қоғози). “Таврот”нинг биргина жойида ажрашиш ҳақида сўз боради: “Кимда-ким никоҳланса ва унинг ҳузурига кирганда аёлида бирор зарар ёки нуқсон топиб, унга ёқмаса, аёлига ажрим қоғозини ёзиб қўлига берсин” (Дварим, 24:1). Мишнада “Таврот”да келтирилган “зарар, нуқсон” сўзларини тушунишда И асрда икки етакчи мактаблар орасидаги ихтилоф баён қилинганини қайд этиш лозим. Шамай мактаби вакиллари фикрига кўра, ушбу сўз “хиёнат қилиш” ма’носини англатади, чунки, эр ва хотин ўртасидаги ажримнинг ягона сабаби бу хиёнатдир. Гилел мактаби вакилларининг та’кидлашича, мазкур сўздан эр кишини ранжитадиган ҳолатлар ҳисобланади. Ҳаттоки, аёл кишининг овқат тайёрлашни билмаслиги каби кичик сабаблар ҳамс ҳу жумладандир. Гилел мактабининг қараши яҳудийлик қонунида ўз ифодасини топган.Бироқ, та’кидлаш лозимки, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун никоҳ шартномаси - “ктуба” жорий қилинган. Унга кўра, аёли билан ажрашмоқчи бўлган киши, аёлига муайян миқдорда гиалимент тўлаш мажбурияти юклатилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, аёлини ажрашишга мажбурлашга йўл қўйилмайди, аксинча икки тарафнинг розилиги билан бу ҳолат амалга оширилиши мумкин. Гет эр ёки унинг вакили томонидан ёзилиши шарт. Ажрим қоғозини тузиш ўта мураккаб жараён бўлиб, уни мутахассис раввинларгина амалга ошира оладилар. “Гет” белгилаб қо'йилган мезонга жавоб бериши шарт қилинган. Жумладан, қўлда 12 қатор ёзилиб, унда ажримамалга оширилаётган шаҳар, яқин атрофдаги дарё номи, вақти, эр ва аёлнинг номлари ёзилиши лозим. Дастлаб, эр гувоҳлар шоҳидлигида ҳужжатларни тайёрлаш учун котиб ёллайди. Гет тайёр бўлгач, эрга берилади ва у аёлининг олдига бориб унинг қўлига тутади. Шундан со'нг аёл киши хонани айланасига айланиб чиқади.Бу нарса унинг янги, мустақил мақомини ифода этади. Сўнг раввин аёлга 90 кун муддат ичида бошқа турмуш қурмасликни та’кидлайди. Қайд этиш лозимки, яҳудийлик қонунларига асосан никоҳланган эр-хотин, диний ажрим (гет) қилмасдан, фақатгина фуқаролик ажримини расмийлаштирган бўлсалар, уларнинг никоҳи ўз кучида қолаверади. Гетни олмаган аёл “агуна” деб номланади. Гетни олмасдан, бошқа киши билан турмуш қурган аёл, хиёнат қилган бўлади ҳамда иккинчи турмушидан туғилган болалари ноқонуний туғилган ҳисобланади. Шу сабабли, эр ва аёлини ўртасини ажрим қилишда, “гет”ни тузишлик муҳим аҳамият касб этади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 138.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |