Getlar
Гетлар (Гетаэ) — дакларга қардош бўлган қад. фракий қабилалари; мил. ав. В асрда Болқон я. о. билан Дунай дарёси оралиғидаги ҳудудда яшашган (Геродот). Мил. ав. 512 й.даДоро И га қаттиқ қаршилик кўрсатган. Гетларга қарши Александр (Искандар Мақсуний) ҳам урушган. Мил. ав. И асрда гетлар Дунайнинг қуйи оқимининг ҳар икки томони — ғарбда Осим дарёсидан шаркда Қора денгиз қирғокларигача ёйилган ҳудудда яшаган (Птолемей, Страбон, Овидий). Гетларнинг асосий машғулоти — деҳқончилик ва чорвачилик. Мил. ав. И асрнинг 60-й.ларида гетлар қудратли ҳарбий қабила иттифоқи барпо этган ва бирмунча муддат Ғарбий Понт шаҳарларида Рим ҳукмронлигига чек қўйилган. Мил. ав. 29—27 йилларда Рим саркардаси Марк Красе гетларни Римга тобе эттирган, бирок Римнинг ҳукмронлиги мустаҳкам эмасди, чунки гетлар озодлик урушини давом эттирмоқса эдилар. Фақат 106 й. Траян гетларни узил-кесил бўйсундириб, уларни янги ташкил этилган Рим вилояти Дакия таркибига киритган. Гетларнинг озодлик кураши айниқса ИИИ асрда, вар-варларнинг Рим империясига ҳужуми даврида кучайган. Натижада Дакияда Рим ҳукмронлигиЛврелиандаври (270— 275) га келиб барҳам топган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |