Гетман (полякча ҳетман, нем. Ҳауптманн — бошлиқ сўзидан) — 1) Украинада ХВИ—ХВИИ аср 1-ярмида казаклар раҳбари, 1648 й.дан Украина ҳокими ва казак қўшинлари бошлиғи; бир қатор деҳқон-казак кўзғолонлари раҳ-бари; 2) Полшада ХВ—ХВИ асрларда ёлланма қўшинлар қўмондони, ХВИ—ХВИИИ асрларда бутун армия (барча қўшинлар) қўмондони.

ГЕТТЕРЛАР (инГетман геттерс), газ ютувчилар — кимёвий ўзаро таъсир ёки адсорбсия натижасида газларни (инерт газлардан ташқари) боғлаш хоссасига эга моддалар. Гетман бошқа газлар билан таъсири, кимёвий фаоллиги, уларни эритиш (абсорбсия) ёки сиртида ушлаб қолиш хоссалари билан фарқланади. Гетман вакуум асбобларида инерт газларни қолдиқ газлардан, қўшимчалардан ва буғлардан тозалашда ҳам қўлланади. Саноатда буғланадиган ва буғланмайдиган Гетман ишлатилади. Буғланадиган Гетман газларни асбоб деворларида металли кўзгу ҳосил қилиб боғлайди. Бундай Гетман темир, никел ёки мис сим юзасидаги барийдан ташкил топган бўлиб, тегишлича (феба, ниба, куба) номланади. Буғланмайдиган Гетман — тантал, титан, сирконий, ниобий, торий, шунингдек лантан, серий ва б. нодир элементлар — асосан газларнинг эриш ёки адсорбсияланиши натижасида боғлайди. Бундай Гетман асбобларга кукун ҳолида жойлаштирилади ёки улардан шу асбобларнинг айрим қисмлари ясалади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил