Thomas Gainsborough
(Geynsboro Tomasdan yoʻnaltirildi)

Тҳомас Гаинсбороугҳ (талаффузи: Томас Гейнсборо; 1727, Садбери, Суффолк — 1788-йил, 3-феврал, Лондон) — инглиз рангтасвир рассоми. ХВИИИ аср инглиз портрет мактабининг йирик намояндаси. Г. ижодини манзаралар чизиш билан бошлаган („Корнард ўрмони“, 1748), дастлабки портретлари самимий жозибаси билан кўзга ташланади. 70-йилларда А. ван Дейк, А. Ватто таъсирида етук портретчи-рассом сифатида шаклланган. Қаҳрамонлари бой маънавияти, ички эркинлик, фавқулодда ҳолатлари билан ажралиб туради. Айниқса, ўсмирлар ва аёллар жозибали ва нозик тасвирланган („Кўк кийимли бола“, 1770; „Сара Сиддонс портрети“, 1784—85). Расмлари орасида манзара ва деҳқонлар ҳаётидан ишланган лавҳалар муҳим ўрин тутади („Бозорга бораётган арава“, 1786 ва б.).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |