Гилон (форсча: گیلان‎ / Гилâн‎‎) — Эрон устонларидан бири. Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Маъмурий маркази — Рашт шаҳри. Аҳолиси сони — 2 480 000дан зиёд. Шимолдан Озарбайжон Республикаси, шарқдан Каспий денгизи, ғарбдан Ардабил устони, жанубдан Қазвин устони, жануби-шарқдан Мозандаронустони ҳудуди билан чегарадош.

Гилон
форсча: گیلان‎ / Гилâн‎‎
Устон
Маъмурий маркази Рашт
Йирик шаҳари Рашт
Расмий тили форсча
Аҳоли (2011) 2 480 874
Зичлиги 180 киши./км²
Миллатлар таркиби гилаклар, толишлар, озарбайжонлар, форслар, курдлар
Динлар таркиби асосан мусулмонлар
Майдони 14 042 км²
Вақт минтақаси УТC+3:30
Харитада
Gilon xaritada

Шаҳристонлари

Гилон устони 13 та шаҳристонга (вилоят) бўлинган: Қуйида ушбу шаҳристонлар рўйхати келтирилган:

  1. Астара
  2. Остонайи Ашрафиё
  3. Бандари-Анзали
  4. Фўмон
  5. Ҳоштпар
  6. Лангаруд
  7. Рашт
  8. Рудсар
  9. Рудбар
  10. Сувми Саро
  11. Шафт
  12. Масал

Аҳолиси

2011-йилги маълумотларга кўра, Гилон устонида 2 480 874 киши истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисмини гилаклар ва толишлар ташкил этади. Устонда шунигдек озарбайжонлар, форслар, курдлар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилади. Аҳоли диндорларининг асосий қисми мусулмонлардир (ушбу устонда асосан шиалик мазҳаби тарқалган). Устон расмий тили — форсча.

Манбалар